Янгиликлар

5 июнь – Рамазон ҳайитининг биринчи куни

31.05.19
Президент 30 май куни тегишли қарорни имзолади.

2020 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларини тугатишни соддалаштириш кўзланмоқда

31.05.19
Президент фармони лойиҳаси билан таклиф этилаётган қатор чора-тадбирлар шунга қаратилган: тугатилиши тўғрисида эълонлар беришни бекор қилиш, махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш, ихтиёрий тугатилиш муддатини қисқартириш ва бошқалар

Ҳаммаси фойда солиғи ҳақида: ким қийинчиликларни енга олади

30.05.19
«Norma» ПРМ июнь ойида фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлашга оид мураккаб жиҳатлар ечимини англаб етиш имконини берадиган рус ва ўзбек тилларидаги турли ўқув дастурларида иштирок этишга таклиф қилади.

1 июндан мамлакатимизда қандай ўзгаришлар юз беради

30.05.19
2019 йил 1 июндан кучга кирадиган бизнес, ижтимоий соҳа, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва бошқа соҳалардаги энг муҳим ўзгартиришларнинг қисқача шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фуқароларга давлат хизматлари тақдим этишда ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чоралар қўлланади

30.05.19
Давлат хизматлари агентлиги ўз эълонида давлат хизматлари марказлари ходимлари давлат хизматлари кўрсатишда ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига асосан жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Давлат органларида вақти-вақти билан ўтказиладиган ички текширувлар, жавобгарлик ва маориф

30.05.19
Амалдорларнинг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларациялаш жорий этилиши билан бир қаторда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Халқаро форум – бухгалтер ва аудитор касбининг ривожланиш истиқболлари

29.05.19
Молия вазирлиги Евросиё минтақасидаги мамлакатларнинг IFAC аъзолари ва аъзоликка номзодлари учун Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Этика кодекси бухгалтер ва аудитор касбининг асоси сифатида: чақириқлар ва имкониятлар» мавзусидаги Халқаро конференцияда ва «Евросиё минтақасидаги бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал ташкилотларининг ролини ошириш» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

5 июнгача бухгалтер нима қилиши керак

29.05.19
5 июнь: •2019 йил май ойида натура ҳолида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми).

Банкротлик билан манипуляция қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

29.05.19
Сохта банкротлик, банкротликни яширганлик ва қасддан банкротликка олиб келганлик учун санкциялар оширилмоқда. Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради

Солиқ органлари мутахассисларини аттестациядан ўтказиш якунлари чиқарилди

29.05.19
Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди.

Амалдорлар мулки ва даромадларини декларация қилади

29.05.19
Бу Президентнинг 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган

Ўзбекистон Халқаро ислом савдо-молиявий корпорациясига киради

29.05.19
Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 йилдаги «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428-сон қарори эълон қилинди

Тадбиркорлар мурожаатлари уч даражали тизим бўйича ҳал этилади

29.05.19
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев жойларда бюрократия, таъмагирлик ва тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турганлигини таъкидлади.

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилди

28.05.19
У Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. Идоранинг ўзида ва минтақавий ҳокимликларда бир қатор таркибий ўзгаришлар рўй берди

ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш: янги механизм

28.05.19
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Давстатқўм ҳисобот санасини кўчирмоқда

27.05.19
Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда

Экспорт қилувчиларга – ҚҚС тўлашни кечиктириш, кредитлар ва ташиш бўйича харажатларни компенсация қилиш

27.05.19
Президентнинг 24.05.2019 йилдаги қарори экспорт фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш ва суғурта ҳимояси бўйича бутун комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади

Кредит ташкилотларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганликлари учун жарима солинади

27.05.19
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганликлари учун банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга қўлланадиган санкциялар тасдиқланди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга қўшимча солиқ имтиёзлари берилади

24.05.19
Президентнинг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Иқтисодий суд ишларини юритишга судгача мажлис жорий этилмоқда

24.05.19
Иқтисодий процессуал кодексга тегишли тузатишлар киритилди