Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллашлари керак
Тавсияда:
– солиқ ҳисоботларида комиссия шартномалари бўйича реализацияни акс эттириш;
– шартномалар бўйича ишлаш учун онлайн-кассани созлаш:
комиссия, комитент якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса;
субкомиссия, агар комитент якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса;
комиссия, агар комитент жисмоний шахс ёки норезидент бўлса;
субкомиссия, агар комитент норезидент бўлса;
– комитентлар, комиссионерлар бўйича реализация ҳажмлари тўғрисида йиғма ахборотни НКТдан олиш.
Комиссия шартномаси бўйича реализация қилинадиган товар онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейслар ва тўлов сервислари) чекларида қўшимча реквизит билан акс эттирилиши керак. Агар бу якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг товари бўлса, унинг ЖШШИРи, юридик шахснинг товари бўлса – СТИР, жисмоний шахс ёки чет эл компаниясининг товари бўлса – комитентнинг ID-рақами кўрсатилади. Тўғри созлашлар онлайн-НКТ маълумотларининг ҚҚС (ёки айланмадан олинадиган солиқ) бўйича солиқ ҳисоботида тўғри акс эттирилишини таъминлайди.
my.soliq.uz сайтининг «Шахсий маълумотлар» бўлимидаги «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот» интерактив хизматининг янги функционали ёрдамида ҳаммасини созлаш кераклигини кўриб чиқамиз.
Комиссия шартномалари бўйича реализация солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади
Солиқ кодексининг 250 ва 463-моддаларига мувофиқ комитент ва комиссионер учун солиқ базаси қуйидагича шакллантирилади:
- комиссионерда (ишончли вакилда) (ва субкомиссионерда – субкомиссия шартномалари бўйича) – унинг комиссиявий ҳақи миқдорида;
- комитентда (ишонч билдирувчида) – комитент (ишонч билдирувчи) топшириғига биноан комиссионер (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган товарлар, шунингдек комитент (ишонч билдирувчи) томонидан худди шундай учинчи шахс билан комиссионер (ишончли вакил) тузилган битими бўйича кўрсатилган хизматлар қиймати миқдорида.
Агар комиссия (субкомиссия) шартномасининг томонлари барча созлашларни амалга оширган бўлса, унда:
- комитентнинг СТИР/ЖШШИРи кўрсатилганда – товарнинг бутун қиймати автоматик равишда комитентнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилади (Ҳисоб-китобга 1-илованинг онлайн-НКМ ва маркетплейс маълумотлари учун мўлжалланган сатрларида). Ой якунига кўра шартнома...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter