Нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Тавсияда:
– нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар;
– нотижорат ташкилотларининг турлари;
– нотижорат ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари.
Нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар
Нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар қуйидагилардир:
- Конституция;
- Фуқаролик кодекси;
- «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун;
- «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун;
- «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонун;
- «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (03.01.2007 й. ЎРҚ-76-сон);
- «Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун (02.05.2007 й. ЎРҚ-96-сон);
- «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун (25.09.2014 й. ЎРҚ-376-сон);
- «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонун;
- «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонун;
- «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонун;
- «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун;
- «Кооперация тўғрисида»ги Қонун;
- «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун.
Нотижорат ташкилотларининг қандай турлари бор
Нотижорат ташкилотлари қуйидаги турларга бўлинади:
1) матлубот кооперативи – иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган бирлашмаси бўлиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади
.
2) жамоат бирлашмаси – ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий
тузилма
.
Жамоат бирлашмалари:
- сиёсий партиялар;
- оммавий ҳаракатлар;
- касаба уюшмалари;
- хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари;
- фахрийлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари;
- илмий, техник, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар;
- ижодий уюшмалар;
- ватандошлар уюшмалари;
- ассоциациялар;
- фуқароларнинг бошқа бирлашмалари.
3) жамоат фонди – фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти
.
Жамоат фондлари халқаро, республика ёки маҳаллий бўлиши мумкин
.
4) муассаса – бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот
.
5) юридик шахслар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш ва муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадидаги бирлашмаси. Бунда бирлашманинг ўзи нотижорат ташкилоти ҳисобланади
.
Юридик шахслар бирлашмалари:
- ассоциациялар;
- иттифоқлар;
- юридик шахсларнинг бошқа бирлашмалари.
6) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари
.
Нотижорат ташкилотларининг хусусиятлари
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишга таъсир қилувчи нотижорат ташкилотларининг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
1) нотижорат йўналтирилганлик, олинган даромадларни иштирокчилар ўртасида тақсимлашнинг йўқлиги
.
Нотижорат ташкилотларида:
- устав фонди шакллантирилмайди, шахсий капитал мақсадли тушумлардан ташкил топади;
- нотижорат фаолияти қисми бўйича молиявий натижа шакллантирилмайди;
2) яратишнинг аниқ ифодаланган мақсади (миссияси)
;
Бухгалтерга бу нима учун муҳим:
- маблағларни сарфлаш мақсадли хусусиятга эга;
- параллель равишда устав мақсадларига мос келадиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мумкин
; - агар тадбиркорлик фаолияти бўлса, ундан олинган фойда фақат эълон қилинган мақсадларга сарфланади

3) нотижорат ташкилотининг маблағлари унинг ташкил этилишида ҳам, бутун фаолияти давомида ҳам қуйидаги манбалардан келиб тушиши мумкин
:
- кириш ва аъзолик бадаллари;
- иштирокчилардан (аъзолардан) тушумлар;
- ихтиёрий бадаллар ва эҳсонлар;
- тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
- бошқа тушумлар.
Бухгалтерга бу нима учун муҳим:
агар тадбиркорлик фаолияти бўлса, алоҳида ҳисоб юритиш керак
.
Мансабдор шахсларга қуйидагилар учун жарима солинадиган маъмурий жавобгарлик назарда тутилган
:
- ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш — БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача;
- хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш —ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан, БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача;
- ҳомийлик ташкилоти томонидан ўз таъминоти (шу жумладан фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари) учун молия йилида сарфлайдиган молиявий маблағларнинг қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юборилиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter