Асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш
Тавсияда:
– ижарага нималар берилиши мумкин;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай ҳисобга олиш лозим;
ижарага берувчи;
ижарага олувчи (ижарачи);
– коммунал харажатларни қандай ҳисобга олиш керак;
– қандай солиқлар тўлайди:
ижарага берувчи;
ижарага олувчи (ижарачи).
Ижарага нималарни бериш мумкин
Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин
.
Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин
:
- ер участкалари;
- корхоналар;
- бинолар;
- иншоотлар;
- ускуналар;
- транспорт воситалари;
- фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).
Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.
Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) зарур
. Енгил автомобиллар ва мототранспортларни ижарага бериш хизматини амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара шартномасини тузган ҳолатлар истисно ҳисобланади. Бундай шартномалар нотариал тасдиқланган бўлиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) талаб этилмайди
.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинган. Бунинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилган
.
Бино, иншоот ва уларнинг қисмларини 1 йилдан ортиқ муддатга ижарага бериш шартномасини кадастр хизматларида рўйхатдан ўтказиш зарур
.
- кўчмас мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар давлат солиқ хизмати органларининг ijara.soliq.uz электрон тизимларида ҳисобга қўйилади;
- ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида (ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида) сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади.
Асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай ҳисобга олиш лозим
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича оператив ижарага беринг. Уларга бўлган мулк ҳуқуқи ижарага берувчидан ижарага олувчига ўтмайди, шу сабабли улар:
- ижарага берувчининг балансидан ҳисобдан чиқарилмайди;
- ижарага олувчининг балансдан ташқари 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида акс эттирилади.
Оператив ижарага берилган асосий воситалар учун амортизацияни ижарага берувчи ҳисоблайди, чунки асосий воситалар унинг балансида ҳисобга олинган.
Ижарага берувчи асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай қилиб ҳисобга олиши керак
Агар корхона мол-мулкни оператив ижарага беришга ихтисослашган бўлса
:
- ижарадан олинган даромадни 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитида акс эттиринг;
- ижарага бериш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан ҳисобланган амортизацияни 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида акс эттиринг.
Агар ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланмаса:
- ижарадан олинган даромадларни 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётининг кредитида акс эттиринг;
- ижарага бериш хизмати билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан ҳисобланган амортизацияни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида акс эттиринг.
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ижарага бериш – корхонанинг асосий фаолияти |
|||
|
Оператив ижарага берилган автомобилга амортизация ҳисобланди |
1 435 |
||
|
Ижарачидан олдиндан тўлов олинди |
300 |
||
|
Ижара тўлови ҳисобланди |
2 000 |
||
|
Олдиндан тўлов ҳисобга олинди |
300 |
||
|
Ижара тўловининг қолган қисми қабул қилинди |
1 700 |
||
|
Ижарага бериш корхонанинг асосий фаолияти ҳисобланмайди |
|||
|
Оператив ижарага берилган автомобилга амортизация ҳисобланди |
1 435 |
||
|
Ижарачидан олдиндан тўлов олинди |
300 |
||
|
Ижара тўлови ҳисобланди |
2 000 |
||
|
Олдиндан тўлов ҳисобга олинди |
300 |
||
|
Ижара тўловининг қолган қисми ўтказилди |
1 700 |
||
Ижарачи асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай қилиб ҳисобга олиши керак
Агар сизнинг корхонангиз ижарачи бўлса, асосий воситаларнинг ижараси билан боғлиқ харажатларни қуйидагиларга олиб боринг:
- узоқ муддатли активлар ёки товар-моддий захираларни ҳисоб олувчи счётга (0800, 1000, 1510 ва бошқалар) – агар ижарага олинган асосий воситалардан фойдаланиш активни сотиб олиш ёки барпо қилиш билан боғлиқ бўлса;
- маҳсулот (хизмат)нинг ишлаб чиқариш таннархига – ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган асосий воситалар бўйича
; - реализация харажатларига – савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича
; - маъмурий харажатларга – маъмурий мақсадларга мўлжалланган асосий воситалар бўйича
; - бошқа операцион харажатларга – бошқа асосий воситалар бўйича
.
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Оператив ижарага автомобиль олинди |
86 100 |
||
|
Ижарага берувчига олдиндан тўлов (аванс) ўтказилди |
300 |
||
|
Ижара тўлови ҳисобланди |
2 000 |
||
|
Олдиндан тўлов (аванс) ҳисобга олинди |
300 |
||
|
Ижара тўловининг қолган қисми ўтказилди |
1 700 |
||
|
Ижарага олинган автомобиль қайтарилди |
86 100 |
||
Ижарага берувчи томонидан бино ижарага берилганда коммунал тўловларни қандай ҳисобга олиш керак
Одатда, оператив ижарада коммунал ташкилотлар билан шартномаларни ижарага берувчи тузади. Унинг ўзи уларнинг хизматларига ҳақ тўлайди, улардан ҳисобварақ-фактура олади.
Коммунал хизматларнинг қиймати:
1) ижара тўлови суммасига киритилиши мумкин;
2) ижарачи томонидан ижара тўловидан алоҳида қопланиши мумкин.
Муайян ижарачи учун коммунал хизматларнинг қийматини қуйидагича аниқлаш мумкин:
- эгаллаб турган майдонига пропорционал равишда;
- ижарага берилган майдонда ўрнатилган мосламаларнинг қувватини ҳисобга олган ҳолда;
- ҳисоблагичлардаги кўрсаткичлар бўйича, агар улар ижарага берилган майдонда ўрнатилган бўлса;
- ижарачидаги ишчилар сонига қараб;
- бошқа усулларда.
1. Коммунал харажатлар ижара тўловига киритилган
Ижарачига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада фақат ижара тўлови суммасини ҚҚСни (тўловчилар учун) ҳисобга олган ҳолда кўрсатинг. Бу сизнинг даромадингиз ҳисобланади.
Коммунал хизматларни харажатлар сифатида ҳисобга олинг. Агар сиз ҚҚС тўловчиси ҳисоблансангиз ҳамда ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган бўлса, ушбу хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг
.
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти |
|||
|
Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
28 000 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
3 360 |
||
|
Коммунал харажатлар акс эттирилди |
5 500 |
||
|
Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
660 |
||
|
Ижарага бериш ижарага берувчининг асосий фаолияти ҳисобланмайди |
|||
|
Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
28 000 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
3 360 |
||
|
Коммунал харажатлар акс эттирилди |
5 500 |
||
|
Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
660 |
||
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўлови қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бинони ижарага олиш бўйича харажатлар акс эттирилди |
28 000 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Ижара тўловидан ҚҚС акс эттирилди |
3 360 |
||
ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўлови қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бинони ижарага бериш бўйича харажатлар акс эттирилди |
31 360 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
2. Коммунал харажатлар ижара тўловидан алоҳида қопланади
Агар сиз коммунал хизматларни ижара тўлови суммаси таркибига киритмасангиз, улар ижарачи томонидан алоҳида копланади.
Ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрларда кўрсатинг:
- ижара тўлови суммасини. Агар ҚҚС тўловчиси ҳисоблансангиз, ҚҚСни ажратган ҳолда;
- ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал харажатлар қийматини.
Ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар сиз учун даромад ҳам, харажат ҳам ҳисобланмайди. Шу сабабли уларни ижарага олувчига ҚҚС билан тақдим қилганда ушбу солиқ суммасини бюджет билан ҳисоб-китобларда ҳисобга олманг. Коммунал хизмат кўрсатувчилардан ҳисобварақ-фактура олинганда ижарага олувчи томонидан хизматлар истеъмолига тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олманг. Ушбу ҚҚСни ижарага олувчи ҳисобга олиши мумкин, агар ҳисобга олишнинг шартлари бажарилса
.
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти |
|||
|
Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 000 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
120 |
||
| Ижарага берувчи томонидан коммунал хизматларнинг қопланиши акс эттирилди | 448 | 4890 | 6010 6990 |
|
Ижарага бериш ижарага берувчининг асосий фаолияти ҳисобланмайди |
|||
|
Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 000 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
120 |
||
|
Ижарага берувчи томонидан коммунал хизматларнинг қопланиши акс эттирилди |
448 |
||
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида ижара тўлови ва ижарага берувчига қоплаб бериладиган коммунал хизматлар қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бинони ижарага беришдан харажатлар акс эттирилди |
1 000 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Ижара тўловидан ҚҚС акс эттирилди |
120 |
||
|
Коммунал харажатлар акс эттирилди |
400 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Коммунал харажатлардан ҚҚС акс эттирилди |
48 |
||
ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаган ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида ижара тўлови ва ижарага берувчига қопланадиган коммунал хизматлар қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бинонинг ижараси бўйича харажатлар акс эттирилди |
1 120 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Коммунал харажатлар акс эттирилди |
448 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Ижарага берувчи ижарадан олинган даромаддан қандай солиқларни тўлайди
Фойда солиғи
Шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб фойда солиғини ҳисоблаётганда ижарага берилган мол-мулкдан олинган даромадларни жами даромад таркибига қўшинг
.
. Солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолчиликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли
. Бундан ташқари, СК 248-моддасининг 4-қисмига кўра, хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад жами даромадларга киритилади
.ҚҚС
Мол-мулкни оператив ижарага бериш хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади
.
ҚҚС суммаси шартномада белгиланган ижара тўловидан келиб чиқиб ҳисобланади.
. Шу сабабли ижара тўловини белгилашда мос хизмат турларининг бозор баҳосини ўрганиб чиқишни, шунингдек нарх шаклланишининг қоидалари ва тамойилларини корхонанинг нарх сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз.Мол-мулк солиғи
Кўчмас мулкни оператив ижарага беришда мол-мулк солиғини ижарага берувчи тўлайди, бунга сабаб ушбу кўчмас мулк унинг балансида ҳисобда туради
.
Ер солиғи
Кўчмас мулк оператив ижарага берилганда ер солиғи тўловчиси ижарага берувчи ҳисобланади
.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Агар сув етказиб берувчилар билан шартномани ижарага берувчи тузган бўлса, унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ижарага берувчи тўлайди
.
Айланмадан олинадиган солиқ
Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаётганда ижара шартномасидаги ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб, ижарага берилган мол-мулкдан олинган даромадни жами даромадга киритинг
.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун ижара хизматларининг бозор нархларини ўрганиш, шунингдек корхонанинг нарх сиёсатида нарх шакллантириш қоидалари ва тамойилларини акс эттириш тўғрисидаги тавсиялар ҳам долзарбдир.
Ижарага олувчида қандай солиқ оқибатлари вужудга келади
Фойда солиғи
Фойда солиғини ҳисоблаётганда ижара тўлови суммасини жами даромаддан чегириб ташланг, агар ушбу харажатлар асосланган (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган) ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса. Даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб тушунилади
.
ҚҚС
Агар ижарага олинган мол-мулкдан ҚҚС солинадиган айланмада фойдаланилса, унда ҳисобварақ-фактурага асосан тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз
. Ушбу қоидаларга риоя қилган ҳолда (агар ижарага берувчининг ҳисобварақ-фақтурасида ижара тўловидаги ҳамда коммунал харажатлардаги ҚҚС алоҳида кўрсатилган бўлса) ушбу ҚҚС суммалари ҳисобга олинишига йўл қўйилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Агар кўчмас мулк ижарага олинганда сув етказиб берувчилар билан шартномани ижарачи тузган бўлса, унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ижарачи тўлайди
.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Асосий воситаларнинг оператив ижараси қандай ҳисобга олинади
- Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади
- Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади
- Ижарачи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter