Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг фоиз нисбати эълон қилинди:
Эътибор беринг
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
«Ўзсувтаъминот» АЖ хабарига кўра, 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун Тошкент шаҳри бўйича умумий ер усти ва ер ости сувларининг фоиз нисбати қуйидагича:
- ер усти сувлари – 91%;
- ер ости сувлари – 9%.
Туманлар кесимида аниқлаштирувчи рақамлар берилган:
Эътибор беринг
2024 йилда амалда бўлган саноат корхоналари, электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, алкоголсиз ва алкоголли маҳсулот (пиво ва вино бундан мустасно) ишлаб чиқарувчилар учун солиқ ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилинди.
Бошқа тармоқ корхоналари учун ставкалар саноат корхоналари учун ставкаларга тенглаштирилди ва қуйидаги миқдорда белгиланди:
- ер усти сувларининг 1 куб метри учун 700 сўм (345 сўм ўрнига);
- ер ости сувлари учун – 850 сўм (415 сўм ўрнига).
Автомобилларни ювиш учун фойдаланиладиган сув учун ставка қуйидаги миқдорда белгиланади:
- 1 куб метр учун 15 000 сўм (2 700 сўм ўрнига).
Buxgalter.uz тавсия этади