2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади

preview

Меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси ва корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ ходимларга йиллик меҳнат таътилининг муайян кунлари белгиланган. Фойдаланилмаган кунлар учун компенсация тўлаш шарти билан ундан тўлиқ ёки қисман фойдаланишлари мумкин.

Таътил ҳақини ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай ҳисоблашни «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мисоллар асосида тушунтириб берди. Мақолада 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашнинг босқичма-босқич йўриқномаси ва формуласи келтирилган.

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

  • Таътил пули – ходимга йиллик ҳақ тўланадиган таътил даври учун тўловлар.
  • Фойдаланилмаган таътил учун компенсация – ходим ишдан бўшатилган тақдирда ёки унинг хоҳишига кўра фойдаланмаган таътил кунлари учун пул тўлови. 

 

Таътил ҳақини ҳисоблаш

1. Меҳнат таътили ҳақини тўғри ҳисоблаш учун аввало ҳисоб-китоб даври аниқланади.

Ҳисоб-китоб даври – ходим меҳнат таътилига чиқаётган ойдан олдинги календарь иш ойлари . Бу давр 12 ойни ташкил этади. Агар ходим ташкилотда 12 ойдан кам ишлаган бўлса, унинг ҳисоб-китоб даври амалда ишланган ойлар сонига тенг бўлади.

Календарь ой деб тегишли ойнинг 1 санасидан 30 (31) санасигача, февраль ойида эса 28 (29) санасигача бўлган ойлар ҳисобланади.

Ҳисоб-китоб даврини аниқлаш намунаси

Ходим 2026 йил 6 апрелдан таътилга чиқади. У ташкилотда 1 йилдан ортиқ ишлаган.

Ҳисоб-китоб даври – 2025 йил апрелдан 2026 йил мартгача.

 

2. Чиқариб ташланадиган даврлар мавжудлигини текширинг

Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар қуйидаги ҳолларда чиқариб ташланади :

  • қонунчиликка мувофиқ ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, бундан ушбу Кодекснинг 407-моддасида назарда тутилган болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно; Масалан, агар улар ҳисоб-китоб даврига тўғри келса, олдинги меҳнат таътили , ўқув  ёки ижодий таътил  давридан;
  • ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
  • ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;
  • ходимга ушбу Кодекснинг 399-моддасига мувофиқ ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса;
  • ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.

3. Ҳисоб-китоб даврида ходимнинг солиқ солиниши лозим бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадларини аниқланг

4. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисобланг. Уни ҳисоблаш қоидалари Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.

Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат таътили учун ҳақ ҳисобланадиган кундаги энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлиши мумкин эмас.

5. Сўнгра таътил тўловлари суммасини ҳисоблаш мумкин. Ҳисоб-китоб даврининг барча ойлари тўлиқ ишлаган бўлса, таътил ҳақини ҳисоблаш формуласи:

Таътил ҳақи = Ўртача ойлик иш ҳақи: 25,3 х 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан таътил давридаги иш кунлари сони.

Таътил тўловларини ҳисоблаш намунаси

Ходим жорий йилнинг апрель ойида давомийлиги 21 календарь кун бўлган меҳнат таътилига чиқади, бу 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан 18 иш кунига тўғри келади.

У ташкилотда ўтган йилнинг 1 июнидан буён тўлиқ 10 ой ишлаган.

Ходимнинг иш ҳақи – 7 800 000 сўм. (иш бошлангандан бери ўзгармаган).

Ҳисоб-китоб даврида ўтган йилнинг 1 июнидан жорий йилнинг 31 мартигача бўлган бошқа ҳисоб-китоблар:

1) мукофотлар – 4 800 000 сўм;

2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига моддий ёрдам – 1 000 000 сўм.

 

Мукофотлар ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам бошқа даромадлар қаторига киради, шунинг учун таътил тўловларини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

 

Ўртача ойлик иш ҳақи:

((7 800 000 х 10) + 4 800 000): 10 = 8 280 000 сўм.

Ҳисобланган таътил пули суммаси:

8 280 000: 25,3 х 18 = 5 890 909,09 сўм.

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаш

Ходимга  қуйидаги ҳолларда пул компенсацияси тўланг:

  • иш даврида унинг хоҳишига кўра меҳнат таътилининг энг кам муддатидан ортиқча йиллик меҳнат таътили учун – 21 календарь кун  ;
  • фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун меҳнат шартномаси бекор қилинганда .

Мисол

Меҳнат шартномаси бўйича ходимга 24 календарь кун таътил берилади. Демак:

– 21 кунлик таътил натурада берилиши шарт;

– 3 кун учун ходимнинг аризасига кўра пул компенсацияси тўланиши мумкин.

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни таътил тўловлари каби тартибда ҳисобланг.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text197074_yangi_mk_buyicha_tatil_puli_va_foydalanilmagan_tatil_uchun_kompensaciya_qanday_hisoblab_chiqariladi