Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қурилиш-монтаж ишларини расмийлаштиришда бухгалтер қандай тўловларни амалга ошириши керак
Компания фойдаланилмаётган объект сотиб олди ва уни фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираётир. Қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ва уларнинг тугалланганлигини қайд қилувчи ҳужжатларни расмийлаштириш йўлида қандай тўловлар ва йиғимлар тўлаш лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, тартиблар ўзгарган. Ҳозирги кунда барча ҳужжатларни расмийлаштиришда 18.05.2018 йилдаги 370-сон ВМҚга амал қилиш лозим. Уни қабул қилиш билан архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларнинг бевосита иштирокини талаб этадиган тартиб-таомиллар ва уларни кўрсатиш муддатлари тубдан қисқарди.
Бугун буюртмачи (бино ва иншоот эгаси) барча ҳужжатларни расмийлаштиришнинг икки вариантидан бирини танлаши мумкин.
Биринчиси – ўзи келиб мурожаат этиши. Бунинг учун объект жойлашган жой бўйича Давлат хизматлари марказига (ДХМ) мурожаат қилиш зарур. Иккинчиси – масофадан, офисдан чиқмасдан, ЯИДХП орқали.
Бироқ, рухсат бериш тартиб-таомиллари ҳажми кўп ҳолларда қурилиш компанияси режаларига боғлиқ. Қуйида келтирилган жадвалда ҳар бир аниқ ҳолатда ўтиш зарур бўлган тартиб-таомилни белгилаш мумкин.
№ т/р |
Тартиб-таомил номи |
Тартиб-таомилдан ўтиш/ўтмаслик талаб қилинадиган ҳолатлар |
1. |
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш |
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, агар бино ва иншоот магистрал кўчалар (аҳоли пунктлари доирасидаги), халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда талаб этилади. Рухсатнома бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25%идан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишида талаб этилади.
Туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган посёлкаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ва аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди. |
2. |
Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома |
Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади:
Реконструкция қилиш учун рухсатнома барча ҳолларда талаб этилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
Объектни қайта ихтисослаштириш деганда объектнинг мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш тушунилади. |
3. |
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш |
АРТни ишлаб чиқиш қурилиш ва реконструкция қилиш барча турдаги бино ва иншоотларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари (минтақалари, аҳоли пунктлари) ва ҳудудларининг қисмлари ривожлантирилишини режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар ва талабларни етказиш (белгилаш) йўли билан бино ва иншоотлар, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси линия объектлари, текис объектлари, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва молиялаштириш манбалари билан биргаликда амалга ошириладиган қайта ихтисослаштиришда зарур.
Якка тартибдаги уй-жойларни қуришда АРТ ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди.
|
4. |
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш |
Мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, ер майдони ҳажмидан қатъий назар бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуришда зарур.
Келишишни талаб этмайдиган истиснолар:
|
5. |
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш
|
Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига нисбатан қўлланади. Рухсатнома олиш:
|
6. |
Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш |
Ушбу тартиб-таомилдан якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширадиган қурувчилар ёки уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорлари ўтишлари зарур. |
7. |
Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш |
Жисмоний ва юридик шахсларнинг (ариза берувчилар) барча қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотлари учун зарур. Истисно - Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларига киритилган объектлар ва намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойлар |
Мисол учун, қурилиш ташкилоти узоқ вақт бўш турган А объектни сотиб олди, уни бузиб, шу жойда бошқа мақсаддаги В объектни қуришни режалаштираётир. Бу замонавий бизнес-марказ бўлиши белгиланган. Бинобарин, компания 2, 3, 4, 5, 6, 7-сатрларда тарифланган тартиб-таомиллардан ўтиши зарур. Ҳар бир тартиб-таомил учун компания йиғим тўлайди. Ҳар бир ҳолатда йиғим миқдори ЭКИҲнинг 30%ини ташкил этади (1 августдан – 223 000 сўм), яъни 66 900 сўм. Тегишинча, барча тартиб-таомиллар учун 334 500 сўм (66 900 х 5) талаб этилади.
Ёдда тутинг: ариза берувчи томонидан давлат хизматини олиш рад этилган тақдирда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Бундан ташқари, қурилиш соҳасида назорат бўйича инспекция билан эскиз ишлаб чиқишга, архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқишга тузилган шартномалар бўйича алоҳида тўловни амалга ошириш зарур бўлади. Ушбу тўловларнинг миқдори тегишли шартномаларда кўрсатилади.
Олег Гаевой.