Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Инвентарлашни барча қоидаларига кўра ўтказишга қандай тайёргарлик кўрилади?
Ҳар йили бухгалтерлар йиллик ҳисоботга тайёргарлик кўришда барча ҳисобварақ-фактуралар келиб тушган-тушмаганини, аванс ҳисоботларининг барчаси расмийлаштирилганини ва бошқа ҳужжатларни текшириб чиқадилар. Шундай вақтда уларда қуйидаги саволлар юзага келади:
- Корхона томонидан асосий воситалар ҳар йили инвентарлашдан ўтказилиши зарурми?
- Товарлар, хом ашё, тайёр маҳсулотларни инвентарлаш қандай муддатда ўтказилади?
- Етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ноаниқ суммалар мавжуд бўлмаганида ҳисоб-китоблар бўйича инвентарлашни ўтказишнинг нима кераги бор?
- Инвентарлашни ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзимиз ҳал қилсак бўладими?
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар бир корхона инвентарлаш тартибини ўзи ишлаб чиқади. Уни корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш лозим. Бунда ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак.
Инвентарлашнинг асосий қоидаларини кўриб чиқамиз.
I. Нималар инвентарлашдан ўтказилади?
Қуйидагилар инвентарлашдан ўтказилиши лозим:
- хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки – ушбу мол-мулк жойлашган жойидан қатъи назар;
- барча турдаги молиявий мажбуриятлар;
- ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинадиган (масъул сақлашда бўлган, ижарага, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар;
- шунингдек, бирор-бир сабабларга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк.
II. Инвентарлаш қачон ўтказилади
Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:
1) йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари, бошқа стандартлар талабларига мувофиқ даврийликни ҳисобга олган ҳолда (жадвалга қаранг). Ушбу талабнинг шарти шуки, корхонанинг баланс моддалари актив ва мажбуриятларни синчиклаб инвентарлашдан ўтказишга асосланиши керак. Инвентарлаш миқдори ва натижалари, шунингдек уларнинг ўтказилмаслиги сабаблари молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим;
2) мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда;
3) моддий жавобгар шахслар алмашганда;
4) ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда;
5) табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
6) хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан.
Инвентарлашни ўтказиш даврийлиги қуйидагича бўлади:
Инвентарлаш объекти |
Счёт рақами |
Инвентарлаш даврийлиги |
НҲҲ |
||
Номи |
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган |
||||
рақами |
санаси |
||||
Асосий воситалар |
0100 |
Икки йилда камида бир марта |
5-сон БҲМС «Асосий воситалар» |
1299-сон |
20.01.2004 й. |
улардан: кутубхона фондлари |
0190 |
Беш йилда камида бир марта |
5-сон БҲМС «Асосий воситалар» |
1299-сон |
20.01.2004 й. |
Ўрнатиладиган ускуна ва капитал қўйилмалар (тугалланмаган қурилиш, АВ харид қилиш, НМА) |
0700, 0800 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Номоддий активлар |
0400 |
Икки йилда камида бир марта |
7-сон БҲМС «Номоддий активлар» |
1485-сон |
27.06.2005 й. |
Молиявий қўйилмалар (бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозлари ва устав капитали) |
0600, 5800 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Товар-моддий бойликлар |
1000, 2000, 2800, 2900, 014 |
Бир йилда камида бир марта |
4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» |
1595-сон |
17.07.2006 й. |
улардан: ёқилғи-мойлаш материаллари |
1030 |
Ҳар чоракда |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
озиқ-овқат маҳсулотлари |
1010 |
Ҳар чоракда |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
қимматбаҳо металлар |
1000, 2800, 2900 |
Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Келгуси даврлар харажатлари |
3100 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Сўмдаги нақд пул маблағлари |
5010 |
Чоракда камида бир марта |
Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари |
2687-сон |
22.06.2015 й. |
Валютада нақд пул маблағлари |
5020 |
Чоракда камида бир марта |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби |
611-сон |
22.01.1999 й. |
Пул маблағлари |
5100, 5200, 5500, 5600, 5700 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш», 565-сон Қоидалар ва 611-сон Тартиб |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Пул ҳужжатлари, қимматликлар ва қатъий ҳисобот бланкалари |
5510, 5520, 006 |
Бир ойда бир марта; кассада сақланганида, кассада тафтиш ўтказиладиган муддатда |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Ҳисоб-китоблар |
4000-4900, 6000-6900 и 7000-7900, 008, 009 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» ҳамда 565-сон Қоидалар ва 611-сон Тартиб |
833-сон |
02.11.1999 й. |
Корхонага тегишли бўлмаган, бироқ бухгалтерия ҳисобида турадиган (масъул сақлашда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун қабул қилинган) мол-мулк |
001, 002, 003, 004, 010, 011 |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан |
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» |
833-сон |
02.11.1999 й. |
III. Инвентарлаш қандай расмийлаштирилади
Инвентарлашни ўтказиш учун қуйидаги таркибда доимий фаолият юритадиган инвентарлаш комиссияси тузилади:
• хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси);
• бош бухгалтер;
• бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар, ички аудит вакиллари ва ҳоказолар).
Комиссия таркибига инвентарланаётган бойликлар, нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак.
Раҳбар тегишли буйруқ билан комиссия таркибини тасдиқлайди. Буйруқда инвентарлашни бошлаш ва якунлаш муддатлари белгиланади, инвентарланадиган мол-мулк ва мажбуриятлар аниқланади.
«Линия» МЧЖ 72-сон буйруқ 2019 йил «05» декабрь Тошкент ш. «Инвентарлаш комиссиясини ташкил этиш ва инвентарлашни ўтказиш» 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида 19-сон БҲМС ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ буюраман: 1. Инвентарлаш комиссияси қуйидаги таркибда тайинлансин: комиссия раиси: Ким А.А. – директор ўринбосари; комиссия аъзолари: Ғофуров Т.С. – бош муҳандис; Алёшина Г.П. - бош бухгалтер; Юнусова А.Р. - бухгалтер; Баранова М.С. – кадрлар бўйича инспектор. 2. Асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий инвестициялар, товар-моддий захиралар, касса, дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш ўтказилсин. 2019 йил 6 декабргача инвентарлаш бошлансин ва 2019 йил 16 декабргача якунланлансин. Инвентарлаш сабаблари: 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тайёрлаш. 3. Инвентарлаш материаллари 2019 йил 18 декабрга қадар бухгалтерияга топширилсин. Директор ________________ Буйруқ билан танишиб чиқдик: Ким А.А. __________________ Ғофуров Т.С. _______________ Алёшина Г.П. _______________ Юнусова А.Р. ________________ Баранова М.С. _______________ |
|
III. АВ, НМА, ТМЗ ва инвестицияларни инвентарлаш
Асосий воситалар бўйича инвентарь варақчалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатлари ва бошқа таҳлилий ҳисоб регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техник паспортлар, йўриқномалар ва бошқалар) текширилади. Текшириладиган объектлар натурада кўздан кечирилади, улар бўйича маълумотлар инвентарлаш рўйхатига киритилади. Қуйидаги АВ объектларига алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:
- ижарага қабул қилинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар – уларга тегишли ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда;
- фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар - уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар кўрсатилган ҳолда.
Ҳисоб маълумотларидан четга чиқишлар аниқланса, солиштириш қайдномасини тўлдиринг (намунага қаранг) .
Комиссия объектларнинг яроқсизлиги сабабларини аниқлаши ва уларни ҳисобдан чиқариш, тугатиш, тиклаш, таъмирлаш, йўқотиш ва зарарларни ҳисобдан чиқариш, шу жумладан айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим. АВни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, раҳбарнинг буйруғи билан махсус тугатиш комиссияси тузилади. У АВнинг айрим қисмларидан (деталь, металлолом ва бошқалар) фойдаланиш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлайди, уларни баҳолайди, ҳужжатларни расмийлаштиради. Унинг ваколатига бошқа функциялар ҳам киритилади.
Номоддий активлар бўйича ҳисоб варақалари ва корхонанинг ушбу активларга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (патент, гувоҳномалар, бошқанинг фойдасига воз кечиш шартномалари ва бошқалар) текширилади. Ҳужжатлар ҳисоб маълумотлари билан солиштирилганда комиссия томонидан активлар тўғри баҳолангани ва уларни НМА таркибига кирим қилиниши (кирим қилинмаганлиги) аниқланади. НМАни инвентарлаш натижалари эркин шаклдаги инвентарлаш рўйхатида (АВ рўйхати шаклини қўллаш мумкин), четга чиқишлар эса – Солиштириш қайдномасида жамланади.
Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлаганда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга берилган қарзлар текширилади. Комиссия молиявий қўйилмалар (қимматли қоғозларни сотиб олишга шартномалар, таъсис шартномалари, қўйилма тўғрисидаги гувоҳнома, қарз шартномаси, депозитарийдан кўчирма ва ҳ.к.) билан танишиб чиқади. Барча кўрсаткичлар инвентарлаш рўйхатларига киритилади , улар асосида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Четга чиқишлар мавжуд бўлганда, Солиштириш қайдномаси тўлдирилади.
Товар-моддий бойликлар текширув чоғида сараланиб ҳисоблаб чиқилади, тарозида тортилади ва ўлчанади. Қопланмайдиган ва арзон баҳоли ҳажмдор буюмлар миқдори техник ҳисоб-китоблар орқали аниқланади. ТМЗ инвентарлаш рўйхатига ҳар бир ном бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда киритилади. Қуйидаги ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар тузилади:
- масъулиятли сақланишда бўлган товар-моддий бойликлар , ушбу бойликларни масъулиятли сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар кўрсатилади;
- юклаб жўнатилган, харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар омборларида бўлган товар-моддий бойликлар. Бундай бойликлар ҳисобга олинадиган счётлардаги маълумотлари бўйича солиштирилади. Улар бўйича ҳар бир жўнатма номи (ҳужжат бўйича), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига биноан), юклаб жўнатиш санаси, ушбу бойликлар ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатларнинг рақамлари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади;
- йўлдаги материаллар ва товарлар.
ТМЗ икки кун ёки ундан кўп вақт ичида инвентарлашдан ўтказилса, қайта санаб чиқилган товарларларга инвентарлаш ёрлиғини расмийлаштиринг , у товарлар билан бирга сақланади.
Инвентарлаш ўтказилаётган даврда ТМЗ инвентарлаш комиссияси аъзолари иштирокида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг рухсати билан келиб тушади ва жўнатилади. Бундай ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар юритилади. Уларда ТМЗ келиб тушган (чиқиб кетган) санаси, юборган шахслар (юборилган шахслар), кирим ёки чиқим ҳужжатлари (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва ҳ.к.) санаси ва рақамлари, номи, миқдори ва қиймати кўрсатилади.
Ҳисоб маълумотларидан четга чиқишларни Солиштириш қайдномасида акс этиши зарур.
Мисол. Корхона йиллик молиявий ҳисобот тузилишидан олдин инвентарлашни ўтказмоқда. Ноутбук камомади ва бўёқ ортиқчалиги аниқланди.
Қимматликларнинг ҳақиқатдан борлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовутлар бўлганда, солиштириш далолатномаси тузилади.
Комиссия ноутбук камомадида айбдорни аниқлади. Камомадни унинг ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Рўйхатлар ва қайдномаларни тўлдиришни мисолларда кўриб чиқамиз.
Намуна
5-сонли асосий воситаларни
ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ
ТИЛХАТ
Инвентарлашни ўтказишни бошланишига асосий воситаларга тегишли бўлган барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилди ва менинг (бизнинг) жавобгарлигимга (жавобгарлигимизга) келиб тушган ҳамма асосий воситалар кирим қилинган, чиқиб кетганлари харажатга чиқим қилинган.
Асосий воситаларнинг сақланишига жавобгар шахс (шахслар):
Таъминот бўйича менежер |
|
Мўминов А.У. |
(лавозим) |
(имзо) |
(имзо расшифровкаси) |
Офис-менежер |
|
Тимошенко М.С. |
(лавозим) |
(имзо) |
(имзо расшифровкаси) |
N
|
Объект номи ва қисқача тавсифномаси |
Ишлаб чиқарилган |
Рақами |
Ҳақиқатда мавжудлиги |
Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра |
||||
инвен-
|
завод |
паспорт бўйича |
миқдори |
қиймати, |
миқдори |
қиймати, |
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5 |
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
1 |
Кондиционер Samsung AQV09VBAX |
10.10.2016 г. |
3, 4 |
E232PCP2000311 E232PCP2000312 |
|
2 |
2 800 000 |
2 |
2 800 000 |
2 |
Компьютер: MB Asus, CPU core i5, Озу 8 Гб |
02.11.2016 г. |
8, 9, 10,11 |
33ZG121245, 33ZG121246 33ZG121247, 33ZG121248 |
|
4 |
12 800 000 |
4 |
12 800 000 |
3 |
Ноутбук Acer Aspire ES15 3060 2/4/500 |
03.04.2019 г. |
33, 34 |
NXMQLA00514235E522, NXMQLA00514235E523 |
|
2 |
2 600 000 |
2 |
5 200 000 |
19 |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
|
|
|
|
|
Жами: |
28 |
53 000 000 |
29 |
55 600 000 |
Рўйхат бўйича жами: тартиб рақамлари сони |
ўн тўққиз |
|
(ёзув билан) |
Ҳақиқатда мавжуд бирликлар умумий сони |
йигирма сакиз |
|
(ёзув билан) |
Сўмдаги ҳақиқий суммаси |
эллик уч миллион |
|
(ёзув билан) |
2-сонли асосий воситаларнинг
инвентарлаш натижаларини
СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ
N |
Объект номи ва қисқа тавсифномаси |
Ишлаб чиқарилган (қурилган) йили |
Рақами |
Инвентарлаш натижалари |
|||||
инвентарь |
завод |
паспорт бўйича |
ортиқча |
камомад |
|||||
миқдори |
сумма, |
миқдори |
сумма, |
||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
1 |
Ноутбук Acer Aspire ES15 3060 2/4/500 |
03.04.2019 г. |
33 |
NXMQLA00514235E522 |
|
|
|
1 |
2 600 000 |
10-сонли товар-моддий бойликларни
ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ
Т/р
|
Товар-моддий бойликлар
|
Ўлчов бирлиги |
Баҳоси, |
Ҳақиқатда борлиги
|
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича
|
||||
номи, тури, нави, гуруҳи |
номенк- латура рақами
|
номи
|
коди |
миқдори |
сумма, |
миқдори |
сумма, |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
1 |
Ўраш учун қоғозлар |
1 |
ўрам |
|
280 000 |
4 |
1 120 000 |
4 |
1 120 000 |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
34 |
Сарфлаш материаллари |
35 |
дона |
|
75 000 |
2 |
150 000 |
2 |
150 000 |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
51 |
Ички ишлар учун бўёқ |
48 |
кг |
|
25 000 |
12 |
300 000 |
10 |
250 000 |
|
|
|
|
|
Жами: |
130 |
25 090 000 |
128 |
25 040 000 |
3-сонли товар-моддий бойликларнинг
инвентарлаш натижаларини
СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ
Т/р
|
Товар-моддий бойликлар
|
Ўлчов бирлиги |
Инвентарлаш натижалари |
Ҳисобдаги маълумотларни аниқлаш ҳисобига тўғриланган |
||||||||||
номи тури, нави, гуруҳи |
номен- клатура рақами |
номи
|
коди |
ортиқча |
камомад |
ортиқча |
камомад |
|||||||
миқдори |
сумма,
|
миқдори |
сумма, |
миқдори |
сумма, |
счёт, модда, буюртма рақами
|
миқдори |
сумма, |
счёт, модда, буюртма рақами |
|||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
1 |
Ички ишлар учун бўёқ |
48 |
кг |
|
2 |
50 000 |
|
|
|
|
|
|
|
|
Жадвалнинг давоми
Қайта навларга ажратиш |
Кирим қилинган якуний ортиқчалик |
Якуний камомадлар |
||||||||||||
қоплашга йўналтирилган ортиқчалик |
ортиқчалар билан қопланган камомад |
миқдори |
сумма, |
счёт рақами |
|
|
|
|||||||
миқдори |
сумма, |
қопланган камомад тартиб рақами |
миқдори |
сумма, |
қопланган камомад тартиб рақами |
миқдори |
сумма, |
миқдори |
сумма, |
миқдори |
сумма, |
|||
16 |
17 |
18 |
19 |
20 |
21 |
22 |
23 |
24 |
25 |
26 |
27 |
28 |
29 |
30 |
|
|
|
|
|
|
2 |
50 000 |
1010 |
|
|
|
|
|
|
Корхона бўйича ҳақиқий кўрсаткичларнинг ҳисоб маълумотларидан тафовутлар бўйича инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасини расмийлаштиринг.
Инвентарлашда аниқланган натижалар
ҚАЙДНОМАСИ
Счёт номи
|
Счёт рақами |
Инвентарлашда аниқланган натижа
|
Мулкнинг бузилиши аниқланди |
Мулкнинг бузилишидан камомад ва йўқотишларнинг умумий суммасидан |
||||
камо- мад |
ортиқ- ча |
сумма |
қайта навлаш ҳисобига киритилди |
камайиш меъёри чегарасида ҳисобдан чиқарилди |
айбдор шахслар зиммасига юкланди |
камайиш меъёридан ортиғи ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ҳисобдан чиқарилди |
||
сумма |
сумма |
|||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
1. Асосий воситалар |
01, 03 |
2 600 000 |
|
|
|
|
2 600 000 |
|
2. Номоддий активлар |
04 |
|
|
|
|
|
|
|
3. Молиявий қўйилмалар |
06, 08, 58 |
|
|
|
|
|
|
|
4. Хом ашё ва материаллар, ёқилғи, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар |
10 |
|
50 000 |
|
|
|
|
|
5. Ёш чорва моллари ва Бўрдоқидига боқилаётган Ҳайвонлар |
11 |
|
|
|
|
|
|
|
6. Арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар |
12 |
|
|
|
|
|
|
|
7. Асосий ишлаб чиқариш, ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар |
20, 21 |
|
|
|
|
|
|
|
8. Тайёр маҳсулотлар, товарлар |
28, 29 |
|
|
|
|
|
|
|
9. Касса, пул ҳужжатлари ва бошқа қимматликлар |
50, 56, 57 |
|
|
|
|
|
|
|
10. Бошқалар |
|
|
|
|
|
|
|
|
V. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларда нималарни ҳисобга олиш керак
Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади.
Комиссия дебитор ва кредиторлар счётлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиши, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди.
Мол етказиб берувчиларнинг счётларида фактура қилинмаган моллар бўйича қолган суммаларга, ана шу счёт бухгалтерия томонидан текширилгач, мол етказиб берувчилардан счёт-фактуралар талаб қилиниши керак. Мол етказиб берувчилар харидорларга счёт-фактуралар тақдим этишлари ёки уларни тақдим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар мол етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маълум қилиши керак.
Инвентарлаш комиссияси ҳужжатли текширувни ўтказиш чоғида муддати ўтган дебиторлик қарзлари юзага келиши сабабларини ҳам аниқлаши лозим.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентарлаш ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлари билан расмийлаштирилади.
Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақтида талаб қилинмаган, депонент счётига ўтказилиши лозим бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек ишчи ва хизматчиларга ортиқча тўланган суммалар ва уларнинг юзага келиш сабаблари аниқланиши лозим.
Ҳисобот бериладиган суммалар инвентарланганда мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари текширилади. Бунда нафақат хизмат сафарлари ва маҳсулотлар сотиб олиш учун бериладиган аванслар, балки корпоратив пластик карталарга ўтказилган маблағлар ҳам инобатга олинган.
ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ
СОЛИШТИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
01.10.2019 йилдан 01.12.2019 йилгача бўлган давр
«Линия» МЧЖ ва «Ғарб-Шарқ» МЧЖ ўртасида
«Линия» МЧЖ бош бухгалтер Гурченко И.А. тимсолида бир томондан ва «Ғарб-Шарқ» МЧЖ бош бухгалтери Исломова Н.С. тимсолида бошқа томондан ҳисоб маълумотлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги далолатнома туздилар:
минг сўм
Ҳужжат |
«Линия» МЧЖ |
«Ғарб-Шарқ» МЧЖ |
||
|
Дебет |
Кредит |
Дебет |
Кредит |
01.10.2019 йилга сальдо
|
- |
- |
- |
- |
9.10.2019 йилдаги 65-сон шартнома бўйича олдиндан тўлов келиб тушди (ҳисобрақам бўйича банкдан кўчирма)
|
|
3 750 |
3 750 |
|
Товарлар юклаб жўнатилди (9.10.2019 йилдаги 65-сон шартномага 10.10.2019 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура)
|
25 000 |
|
|
25 000 |
10.10.2019 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисобрақам бўйича банкдан кўчирма)
|
|
10 500 |
10 500 |
|
10.10.2019 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисобрақам бўйича банкдан кўчирма)
|
|
8 000 |
8 000 |
|
Давр оборотлари
|
25 000 |
22 250 |
22 250 |
25 000 |
01.12.2019 йилга сальдо |
2 750 |
|
|
2 750 |
«Ғарб-Шарқ» МЧЖнинг «Линия» МЧЖ олдидаги қарзи 2 750 000 сўмни (икки миллиона етти юз эллик минг сўм)ни ташкил этади |
Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари 19-сон БҲМСга 16-илова бўйича далолатномада умумлаштирилади. Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суд қарори бўйича) ва тасдиқланмаган қарзлар, шунингдек даъво муддати тугаган суммалар кўрсатилади.
Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади. Бироқ белгиланган тартибда даъво билдирилганда, шунингдек масъул шахс томонидан қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатлар содир этилганда, даъво муддатида узилиш бўлади. Узилишдан кейин даъво муддати янгитдан бошланади, узилишгача бўлган давр янги муддатда ҳисобга олинмайди.
Инвентарлаш чоғида даъво муддати ўтган кредиторлик қарзи мавжудлиги аниқланса, у жорий йилдаги бошқа даромадлар таркибига – 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счёти кредитига киритилади. Бошқа даромадларга қуйидаги солиқлар солинади:
Суднинг қарорига кўра мажбуриятлар тўхтатилганлиги, банкротлик, хўжалик юритувчи субъект тугатилганлиги, қарздор жисмоний шахс вафот этганлиги ёки даъво муддати ўтганлиги туфайли қарздор томонидан сўндирила олмайдиган дебиторлик қарзи аниқланган тақдирда, у умидсиз, деб эътироф этилади. Бундай қарздорлик раҳбарнинг фармойиши бўйича жорий йилда қуйидагиларга ҳисобдан чиқарилади:
- бошқа ҳаражатларга (9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти);
- шубҳали қарзлар бўйича захиралар ҳисобига (ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса).
Бунда ҳисобдан чиқарилган қарздорлик 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» балансдан ташқари счётида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) ҳисобдан чиқарилган пайтдан эътиборан 5 йил мобайнида қарздорнинг мулкий ҳолати ўзгарган тақдирда, уни ундириш имкониятини кузатиш учун ҳисобга олиниши лозим.
Фойда солиғи тўловчиларда умидсиз дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегириладиган харажатлар, деб эътироф этилади.
Умидсиз қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни шакллантириш харажатлари ҳисобот давридаги фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди. Умидсиз қарз суммасидан ошмайдиган миқдорда захира ҳисобидан ҳисобдан чиқарилганда, улар чегирилиши лозим.
Мисол. Инвентарлашда комиссия қуйидагиларни аниқлади:
- жорий йилда тугатилган ташкилотнинг (ҳуқуқий ворислари белгиланмаган) 1 500 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи;
- харидорнинг даъво қилиш муддати ўтган 1 820 минг сўм миқдоридаги қарзи.
Раҳбарнинг буйруғи билан қарзни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсатида гумонли қарзлар бўйича захира назарда тутилмаган.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Талаб этилмаган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди |
1 500 |
6010 |
9360 |
Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди |
1 820 |
9430 |
4010 |
Балансда 5 йил мобайнидаги қарздорлик ҳисоби акс эттирилди |
1 820 |
007 |
|
VI. Инвентарлаш натижаларини чиқарамиз: йўқотиш меъёрдами ёки йўқ
Инвентарлаш ва бошқа текширувлар чоғида ҳақиқатда борлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги аниқланган тафовутлар қуйидагича тартибга солинади:
• ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак;
• белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг камомади раҳбарларнинг фармойишига кўра таннархга ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши, бюджет ташкилотида эса молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади.
Камомад мавжуд бўлмаса, инвентарлашда йўқотиш меъёрлари қўлланилмайди. Тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда йўқотиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади.
Бойликлар меъёрдан ортиқча камайиши, шунингдек уларнинг бузилишидан йўқотишларда камомад айбдор шахслар зиммасига юкланади. Айбдорлар аниқланмаса, зарарлар таннархга ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бунда бойликларнинг меъёрдан ортиқча камайиши ва уларнинг бузилишидан йўқотишлардан камомадни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда бундай камомад ва йўқотишларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларлар кўрсатилиши лозим.
Инвентарлашда аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчалиги бухгалтерия ҳисоби тартибига тегишли Низом билан тасдиқланган.
Ортиқчалик ўхшаш қимматликларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади ва корхонанинг балансига (инвентарлаш ўтказиш санасида) кирим қилинади, мол-мулкни ҳисобга олувчи счётларда (1000-«Материаллар», 0100-«Асосий воситалар», 2900-«Товарлар» ва бошқалар) 9390-«Бошқа операцион харажатлар» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ортиқчаликлар суммаси корхонанинг бошқа операцион даромади ҳисобланади ва унга қуйидаги солиқлар солинади:
Камомадда айбдор бўлганлар аниқланмаган бўлса ёки зарарни ундиришнинг имкони бўлмаса, уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (раҳбарнинг қарори бўйича) ҳисобот даврида етишмаётган бойликлар ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади. Бундай зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани белгилашда ҳисобга олинмайди.
Камомадда айбдорлар аниқланган бўлса, зарарни қоплаш суммаси етишмаётган бойликларнинг бозор қиймати бўйича аниқланади. Иш берувчининг фармойишига биноан ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган миқдорда ундирув амалга оширилади. Зарар (камомад) ўртача ойлик иш ҳақидан ошадиган бўлса ёки аниқланган кундан эътиборан бир ой ўтиб кетган тақдирда, у суд тартибида ундирилади.
Етишмаётган бойликларни ундириш суммаси зарар суммасидан (бойликларнинг ҳақиқий (баланс) қийматидан) ошадиган бўлса, бу ортиқ сумма 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти ёки 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритилади. У бошқа даромад деб эътироф этилади ва унга қуйидаги солиқлар солинади:
Бойликларнинг бозор қиймати камомаддан кўрилган зарар суммасидан кам бўлса, тафовут 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади. ЯСТни тўловчиларда зарарлар солиқ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.
Мисол. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона томонидан инвентарлаш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:
- бозор нархи 210 минг сўм бўлган ҳисобга олинмаган шпатлёвка;
- носоз принтер (тиклаш қиймати 1 600 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 460 минг сўм, 8510-счёт бўйича сальдо мавжуд эмас). Шунга ўхшаш принтернинг бозор қиймати - 1 400 минг сўм. Айбдор ходимдан (принтердан скрепкали қоғозни ўтказиб юборган) 500 минг сўм ундириб олишга, қолган қарз суммасини ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.
Принтернинг яроқсиз ҳолга келишидан 640 минг сўм (1 600 - 460 - 500) миқдоридаги зарар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. Ҳисобга олинмаган шпатлёвка қиймати - 210 минг сўм – бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади.
Ходимдан принтернинг 1 400 минг сўмлик бозор қиймати ушлаб қолиниши керак, лекин корхона фақат 500 минг сўмни ушлаб қолади. 900 минг сўм миқдоридаги кечиб юборилган қарз суммаси ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ЯИТ солинмайди.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Инвентарлаш натижасида аниқланган шпатлёвка ҳисобга олинди |
210 |
1050 |
9390 |
Принтернинг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди |
1 600 |
9210 |
0150 |
Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди |
460 |
0250 |
9210 |
Зарар акс эттирилди |
1 140 |
5910 |
9210 |
Зарар ундирилди |
500 |
4790 |
5910 |
Притернинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди |
640 |
9430 |
5910 |
ТМЗ камомади (зарар) суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда табиий йўқотишлар меъёрлари доирасида бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади. Кўрилган зарар суммаси ЯСТ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.
Етишмаётган ТМЗ бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ушбу тузатиш киритилишига зарурат туғдирган ҳолат юзага келган солиқ даврида ҳисобдан чиқарилади (тузатилади). ТМЗни йўқотишлар ваколатли органлар ёки солиқ тўловчи томонидан белгиланган камайишлар меъёрдан ошмаса, ҚҚСга тузатиш киритилмайди.
Етишмаётган ТМЗ бўйича акциз солиғи уларнинг таннархига киритилади.
VI. Қандай жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин
Корхона раҳбари инвентарлаш тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун жавобгардир.
Бош бухгалтер тегишли бўлинмалар ва хизматлар раҳбарлари билан биргаликда инвентарлаш ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини синчиклаб назорат қилиш лозим.