Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Янги йилга мукофотни қандай муаммосиз тўлаш мумкин?
Кўп корхоналар Янги йилга энг яхши ходимларга мукофот тўлайди. Унга ЖШДС, ЯИТ ва фойда солиғи солинадими? Мукофотнинг тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга бошқалар қаторида рағбатлантириш тусидаги тўловлар ҳам киради:
- йил якунлари бўйича мукофотлаш;
- бир йўла мукофотлар – байрам ва муҳим саналар, жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлар муносабати билан рағбатлантиришлар;
- шунга ўхшаш бошқа тўловлар.
Шу тариқа, байрамга мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходимларнинг жами даромадига қўшилади ҳамда ЖШДС ва ЯИТ солинади . Мукофотлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган .
2. ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботида ҳисоблаб ёзилган ва тўланган мукофот суммаси қолган бошқа ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан бирга акс эттирилади: Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ва Ҳисоб-китобга 5-иловада - ходимлар бўйича ажратилган ҳолда.
3. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаб ёзилган ва тўланган мукофотни сиз бундай акс эттирасиз:
Сана |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
25.12.2019 й. |
Раҳбарнинг 25.12.2019 йилдаги буйруғи асосида Янги йилга мукофот ҳисоблаб ёзилди |
Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430) |
|
25.12.2019 й. |
Аванс ва мукофот суммасининг бир қисми (раҳбарнинг буйруғига асосан) корхона кассасига олинди (банк чекига асосан) |
||
25.12.2019 й. |
Аванс ва мукофот суммасининг қолган қисми ҳисобварақдан транзит ҳисобвараққа ўтказилди |
||
25.12.2019 й. |
Аванс ва мукофотни ходимларнинг картасига ўтказиш акс эттирилди |
||
25.12.2019 й. |
Аванс ва мукофот нақд пул маблағлари билан берилди |
||
25.12.2019 й. |
Мукофот суммасига ЖШДС* ҳисоблаб ёзилди ва тўланди |
||
25.12.2019 й. |
ЯИТ ҳисоблаб ёзилди ва тўланди |
Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430) |
*ЖШДС бюджетга пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун аванс олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди .
Татьяна Лимарева