Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЖШДС бўйича имтиёзларни МҲЭКМдан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш керакми?
2019 йил 4 декабрдан бошлаб Солиқ кодексига солиқлар ва имтиёзлар бўйича ҳисоб-китобларда ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ ва БҲМ кўрсаткичларини қўллаш қисмида киритилган ўзгартиришлар кучга кирди (03.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси).
Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддалари бўйича имтиёзлар энди қуйидагича белгиланади :
Юқорида кўрсатилган имтиёзлар қисмида ЭКИҲ ўрнига жорий йилнинг 1 январи ҳолатига МҲЭКМни қўллашдан келиб чиқиб 2019 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилинса, нима рўй беради?
Солиқ тўловчи учун бу фойдали бўлади:
Мисол
Корхона 2019 йил октябрь ойида ходимга бола туғилиши муносабати билан 2 000 000 сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади. Ноябрь ойида унга, корхонанинг бошқа ходимлари каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 2 400 000 сўм моддий ёрдам берилди.
2019 йил учун ходимга жами 4 400 000 сўм миқдорида моддий ёрдам ҳисоблаб ёзилди. Ундан:
- ЖШДС солинмайди: 4, 22 МҲЭКМ = 2 435 667 сўм [4,22 х (202 730 х 2,847)];
- ЖШДС солинади: 1 964 333 сўм (4 400 000 – 2 435 667).
ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботида – Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатрига 2019 йил учун ушбу ходим бўйича имтиёзни қўшамиз:
- январь – октябрь учун: 2 000 000 сўм, чунки у 12 ЭКИҲдан (12 х 202 730 = 2 432 760) ошмайди;
- январь – ноябрь учун: 2 432 760 сўм (12 х 202 730 = 2 432 760);
- январь – декабрь учун: 2 435 667 сўм (4,22 х (202 730 х 2,847).
Илгари фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам (2 400 000 сўм) берилган ходимлар бўйича, Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатрида ҳам ноябрда, ҳам декабрда 2 400 000 сўмни акс эттирамиз, сабаби иккала ҳолатда ҳам солиқ солинмайдиган минимумдан кам (тегишинча 2 432 760 ва 2 435 667 сўм)
Олдинги ойлар (2019 йил январь-декабрь) учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоблар топшириш шарт эмас! Чунки ЖШДС йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаб чиқарилади, имтиёз суммаси декабрь ойида тузатилади.
Бунинг учун бухгалтерлик дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қайғуринг. Агар созламада (кириш маълумотлари) имтиёзни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲ ва ЭКИҲ карралилиги кўрсаткичлари назарда тутилган бўлса, сиз буни мустақил равишда бажаришингиз мумкин. Агар у дастурга киритилган бўлса, дастурчиларни таклиф қилинг.
Ўзгартиришлар киритилгандан кейин 2019 йил учун имтиёзлар қиймати декабрь ойи учун иш ҳақи ҳисоб-китобида қайта ҳисобланади.
Тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорини белгилашда декабрь ойида ҳеч нарса ўзгармайди – 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган ЯТС ва МҲЭКМ – 634 880 сўм қўлланилади.
Татьяна ЛИМАРЕВА