ЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг!

preview

30 январь – 2019 йил учун тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисида Маълумотномани топширишнинг сўнгги куни.

Агар корхонада 2019 йил мобайнида моддий наф тарзидаги даромадлар тўланган бўлса , мисол учун сиз:

  • директор учун коммунал хизматларига  ҳақ тўлаган бўлсангиз (унинг иш ҳақи ҳисобига эмас);
  • муассис фарзандининг хусусий мактабда ўқиши учун ҳақ тўлаган бўлсангиз (унинг дивидендлари ҳисобига эмас) ва ҳоказо

ва бунда  ЖШДС ушлаб қолинмаган бўлса, сиз бундай жисмоний шахслар бўйича Маълумотномани солиқ органларига тақдим этишингиз шарт. Намунага қаранг.

Ўз навбатида, жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни тўлашлари лозим бўлади .

Тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги Маълумотнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС бўйича электрон солиқ ҳисоботи таркибида жойлаштирилган – шакл коди 11102_5. Унга юклаб олиб тўлдириш, илова қилиш ва жўнатиш лозим бўлган шаблон файл илова қилинади.

Шаблон файлда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • тўлов манбаида ЖШДС солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахснинг ФИО;
  • жисмоний шахснинг СТИРи;
  • прописка қилинган жой бўйича манзили;
  • ҳисобланган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ва улардан ушлаб қолинмаган ЖШДС суммаси.

 

Эътибор беринг

Агар моддий наф тарзидаги даромадларни сизнинг ходимингиз эмас ёки муассис олган бўлса ва сиз ундан ЖШДС ушлаб қолмаган бўлсангиз, бундай жисмоний шахс юзасидан барча ҳужжатлар – паспорт маълумотлари, СТИР, ШЖБПҲни тезкор тарзда олиш муаммо туғдиради. Бироқ, ундан ҳеч бўлмаганда паспорт нусхасини сўраб олсангиз, сиз:

1. “Ўз СТИРингни билиб ол” хизмати орқали жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида Маълумотномани тўлдириш учун зарур бўлган ушбу реквизитни тезкор тарзда олишингиз мумкин;

2. Тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар бўйича ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тўлдириш учун ШЖБПҲ (ЖШШИР)ни билиб олишингиз мумкин (0121-сатр). ШЖБПҲ (ЖШШИР)ни аниқлаш схемаси.

 

                               Татьяна ЛИМАРЕВА