Сooperation.uz да қандай рўйхатдан ўтиш мумкин. Қадамма-қадам йўриқнома

preview

Кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари хизмат кўрсатувчи банклардан электрон корпоратив портал cooperation.uz да рўйхатдан ўтиш зарурлиги ҳақида ахборот олдилар. Буни қандай қилиб тез ва тўғри амалга ошириш мумкин? Вuxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасини ўқинг.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва комплекс ривожланиш бош бошқармасининг хабар беришича, портал харидорлар ва етказиб берувчиларни излаш дастаги ҳисобланади, саноат маҳсулотини етказиб беришга шартномаларни оператив тарзда тузишга имкон беради.

Қандай қилиб порталда рўйхатдан ўтишингиз ва ўз маҳсулотингиз каталогини тузишингиз мумкин?

1-қадам: рўйхатдан ўтиш

 1. Сooperation.uz порталида бош саҳифанинг ўнг томонидаги «Кириш» тугмасини босинг. Рўйхатдан ўтишингиз учун ЭРИ керак бўлади.

 2. Сўнгра очилган дарчада «ЭРИ орқали кириш ёки рўйхатдан ўтиш» тугмасини босинг.

 3. Тизимга ЭРИ ва пароль билан кирганингиздан кейин очилган дарчада рўйхатдан ўтиш учун барча зарурий реквизитлар ҳошияларини тўлдиринг.

 4. Рўйхатдан ўтиш якунида тизим ЭРИ паролидан фарқли ўлароқ, кириш учун пароль сўрайди. Янги паролни кўрсатинг.

 5. Зарур реквизитларни киритаётганда, «Сақлаш» тугмасини босинг.

Эътибор беринг
  • «Ўзбек тилидаги номи» сатрида ташкилот номи қўштирноқсиз кўрсатилади ва мулкчиликнинг қисқартирилган шакли унинг номидан, масалан, Наврўз МЧЖдан кейин қайд этилади.
  • «Соҳа», «Йўналиш», «Ташкилот соҳаси» сатрлари қўлда тўлдирилмайди, очиладиган рўйхатдан танланади.
  • «е-mail» ва «Телефон» сатрлари тўлдирилиши шарт.

2-қадам: товарлар (маҳсулотлар) каталогини тузиш 

  1. Рўйхатдан ўтиб олиб, «Маҳсулотлар каталоги» ҳаволасига ўтинг.

 2. «Товарни қўшиш» тугмасини босинг.

 3. Маҳсулотнинг номи ва ТИФ ТН кодини киритинг.

Эътибор беринг

Маҳсулотингизнинг ТИФ ТН кодини билмасангиз, қуйидаги икки усулнинг биридан фойдаланинг:

1) порталнинг «FAQ» бўлимидаги ТИФ ТН жадвалини юклаб олинг, ўз товарингизни топинг ва унинг кодини билиб олинг;

2) «ТИФ ТН коди» ҳаволасига ўз маҳсулотингиз номини қисман киритинг ва тизим автоматик тарзда сиз учун зарур ахборотни топиб беради.

4. Сертификат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўлдиринг (зарурат бўлса).

Эътибор беринг

Ишлаб чиқараётган маҳсулотингиз мажбурий сертификатланиши лозим бўлса, тизим мувофиқлик сертификатингиз бланкаси рақамини киритишни сўрайди:

  • сертификат бланкаси рақамини киритинг
  • «Тасдиқлаш» тугмасини босинг.

 5. Товарингиз (маҳсулотингиз) ҳақидаги бошқа зарур маълумотларни киритинг.

 6. Товар (маҳсулот) суратини юкланг.

 7. «Сақлаш» тугмасини босинг.

Янги маҳсулотни қўшиш учун 1-бандга қайтинг.

 Татьяна ЛИМАРЕВА,
buxgalter.uz эксперти.

Ишлаб чиқариш Ишлаб чиқариш Ишлаб чиқариш /uz/publish/doc/text157817_sooperation_uz_da_qanday_ruyhatdan_utish_mumkin_qadamma-qadam_yuriqnoma