Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
СК бўйича қайси имтиёзлар 1 апрелдан кучини йўқотади
2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси талай солиқ тўловчи тоифалари учун имтиёзларни назарда тутган эди. Янги СКнинг амалга киритилиши билан ушбу имтиёзлар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучини йўқотади . Ҳали улар амал қилиб турганда нима қилиш мумкин ва лозим?
Buxgalter.uz экспертлар шарҳи билан солиштирма жадвални тайёрлади.
Эски СК бўйича |
Янги СК бўйича |
Изоҳ |
ЖШДС |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 179-моддаси (имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади): Қуйидагилар ЖШДС тўлашдан озод этилади:
6) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси; |
СКнинг 41-моддаси (4-қ.): «Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади». |
Хусусий корхона мулкдори 2020 йил 1 апрелга қадар барча олдинги йиллар учун жамғарилган ва тақсимланган фойдани дивиденд солиғи (5%) тўламасдан олиши мумкин.
|
20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси |
Мазкур имтиёз назарда тутилмаган |
Агар ходим 2020 йил 1 апрелгача ишдан бўшатилса ва ишдан бўшатиш нафақаси унга 31 мартдан кечиртирмай тўланса, имтиёзни қўллаш ва ЖШДС ушлаб қолмаслик мумкин |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 158-моддаси (имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади: Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади: - протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси; - шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси; - моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси; - фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси; |
Мазкур имтиёз назарда тутилмаган
|
Кўрсатилган фойда солиғи бўйича имтиёзларни 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобида қўллаш мумкин. Имтиёз ҳисобига тақсимланмаган фойда кўпроқ бўладигандек, бундан фойдаланиб қолиб I чорак учун дивидендларни «максимум» олиш мумкиндек туюлади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китоби йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан тузилишини унутманг. Шу боис 2020 йилнинг кейинги даврлари учун корхонангизнинг фойдасини 1 апрелдан кейин имтиёзни қўлламаган ҳолда прогноз тарзида ҳисоблаб чиқишни тавсия қиламиз. Токи I чорак учун кўп бериб юборган бўлманг. Бу таъсисчиларга татбиқан ЖШДС солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин |
- Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси* |
*2019 йилдаги СКнинг 337-моддаси 10-бандига асосан кўрсатилган даромадларга нисбатан ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилади |
|
Ижтимоий солиқ (ЯИТ) |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 308-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади. ЯИТ қуйидагиларга ҳисобланмайди: 1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммаларга; |
Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СКнинг 403-моддаси 4-қ).
|
|
2) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга: - давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.
|
Кўрсатилган идоралар грантлари ҳисобидан олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича уларни ҳисоблаш ва 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай тўлаш чоғида ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкин. |
3) акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига;
|
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.
|
АЖнинг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ҳисобланиб, тўланса ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкин |
4) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга |
Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-моддаси 4-қ) |
|
Ер солиғи |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 282-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади. Ер солиғи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: - маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари - ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари учун; |
1.01.2020 йилдан бошлаб маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмайди. |
|
- ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно; |
1.04.2020 йилдан бошлаб имтиёз ўрнига мазкур участкалардан ер солиғи 0,1 коэффициент қўлланган ҳолда ҳисобланади. |
|
- ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. |
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади. |
Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган давр учун ер солиғи тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин |
Мол-мулк солиғи |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 269-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади. Солиқ тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
- соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари; |
Солиқ бўйича солиқ базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камаяди. |
|
- уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари (Президентнинг 21.04.2017 й.даги ПҚ-2916-сон қарорининг 14-бандига асосан мазкур имтиёз “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Махсустранс” ДУКга татбиқ этилади); |
Мақсадли фойдаланилаётган уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг кўчмас мулк объектларига солиқ солинмайди. |
|
- янги ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида; |
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади. |
Агар корхона 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, у 2020 йил I чорак учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин |
- ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан.
|
1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади. |
Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган давр учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин. |
Солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади: |
|
|
- коммунал хўжалиги объектларининг; |
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. |
|
- суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектларининг; |
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. |
|
- табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг; |
СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. |
|
- умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг; |
1.01.2020 й.дан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 1.04.2020 й.дан бошлаб темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади. |
|
- консервация қилиниши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг; |
1.04.2020 й.дан бошлаб кўрсатилган мулк ва объектларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади. |
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин. |
- солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг; |
СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланади. |
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин. |
- харид қилинган давлат мулки объекларининг - олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида.* *Имтиёз бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини назарда тутади |
1.04.2020 й.дан бошлаб имтиёз бекор қилинади. |
|
ҚҚС |
||
2007 йил таҳриридаги СКнинг 208-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади. |
|
|
ҚҚСдан қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади: |
||
- ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати; |
Мазкур хизматларга ноль даражали фоиз миқдоридаги ставка бўйича солиқ солинади (СК 263-моддаси 5-банди). |
|
- босма маҳсулотлар, шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳририят, матбаа ва нашриёт ишлари (хизматлари); |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
Корхона 2020 йил январдан мартгача бўлган давр учун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаши ва «ҚҚСсиз» ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин.
|
- давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
|
- давлат резервининг товар-моддий захиралари, улар янгиланаётганда (2007 йил таҳриридаги СКнинг 208-моддаси 32-банди). Имтиёзни янгилаш мақсадида давлат резерви захираларини реализация қилувчи “Ўздавзахира” корхоналари қўллайди; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
|
- молиявий хизматлар; |
СКнинг 2007 йилдаги таҳрирининг 209-моддасида кўрсатилган ва СКнинг 244-моддасида кўрсатилмаган имтиёзлар 1.04.2020 й.гача амал қилади. |
|
- инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
|
- давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
|
- оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари; |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
|
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари |
СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. |
Миржалол МИРФАЁЗОВ,
Татьяна ЛИМАРЕВА