Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин

preview

Бегоналар my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчи – юридик шахснинг шахсий кабинетига кириб, у ерда юридик шахс номидан рухсатсиз ҳаракатлар қилиши мумкинми? Афсуски, мумкин. Лекин сиз ҳам бир неча осон ҳаракатлар билан бундай хавфларни сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин.

Buxgalter.uz тавсия қилади:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетига икки усул билан кириш мумкин:

1) my.soliq.uz ва my3.soliq.uz асосий саҳифасидаги "Юридик шахслар учун" бўлимидаги "Кабинетга кириш" тугмаси орқали. Бунинг учун юридик шахснинг ЭРИси керак бўлади. Бу "кириш нуқтаси"дан қўлида бундай ЭРИси бўлган флешкага эга ҳар бир киши фойдаланиши мумкин. Бу билан боғлиқ хавфларни қандай камайтириш ҳақида биз бу ерда ёздик;

2) my.soliq.uz ва my3.soliq.uz даги жисмоний шахснинг шахсий кабинети орқали. Бунинг учун кираётган одамга жисмоний шахснинг ЭРИси керак бўлади. Ва агар ушбу ЭРИ бўйича сайт фойдаланувчини ташкилот директори деб идентификация қилса, жисмоний шахснинг шахсий кабинетидан у раҳбарлик қилаётган юридик шахснинг шахсий кабинетига ўтиш тугмасидан фойдаланиши мумкин. Бу вариант ҳам маълум хавфлар билан боғлиқ.

"Юридик шахснинг кабинетига ўтиш" тугмаси бошқа ходимларда ҳам бор, лекин у орқали кириб бўлмайди: тизим хатолик беради – "Сиз директор эмассиз".

 

 

Агар ЭРИ эгаси хавфсизлик қоидаларига риоя қилса, ушбу кириш нуқтасидан фақат ўзи фойдаланиши мумкин. Агар унинг шахсий ЭРИсига учинчи шахслар кириш имконига эга бўлсалар ёки у сизнинг ташкилотингизнинг собиқ директори бўлса, солиқ тўловчи-юридик шахснинг кабинети заиф ҳолатда бўлади.

Агар бу борада озгина ҳам шубҳа бўлса, кириш имкониятини дарҳол ёпиш яхши. Буни қандай қилиш мумкин?

 

"Сохта директор"га кириш имкониятини қандай ёпиш мумкин

Иккита усул мавжуд:

1. Мy.soliq.uz даги шахсий кабинетнинг "Директорга кириш имкониятини ёпиш" тугмасидан фойдаланинг. Ушбу канални қайтадан очиш учун бу тугмани яна босинг. Энди у "Директорга кириш имкониятини очиш" деб аталади.

 

2. Ҳар қандай шахс my3.soliq.uz сайтида юридик шахснинг ҳисоб маълумотлари раҳбар ҳақидаги маълумот қисмида ўзгартирилмагунича раҳбар номига берилган жисмоний шахс ЭРИ ёрдамида юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин. Ўзгартириш учун юридик шахс шахсий кабинетининг "Ҳисоб маълумотлари" тугмасидан фойдаланинг. Буни қандай қилишни биз бу ерда ёздик.

Иккинчи усулни раҳбар алмашгандан кейин – у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиққан куни қўллаш керак.

 

 

 

 

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text158119_soliq_tulovchining_shahsiy_kabineti_zaifligini_qanday_bartaraf_etish_mumkin