Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қандай қилиб судга офисдан даъво аризаси бериш мумкин
my.soliq.uz сайтида “Судга электрон даъво аризаси бериш” интерактив хизмати тест режимида ишга туширилди. Солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетидаги шу номдаги тугма иқтисодий судга даъво билан мурожаат қилиш имконини беради.
- Шахсий кабинетда хизматлар тугмалари мавжуд панелда “Ҳаммасини кўрсатиш”га босинг. “Судга электрон даъво аризаси бериш” хизматини танланг. Шакл очилади, уни тўлдириш лозим.
- Тегишли майдонларга: сиз расмийлаштираётган аризанинг тартиб рақами, уни бериш санаси ва даъво суммасини киритинг.
- “Ишнинг асосий тоифаси” сатрини тўлдириш чоғида низонинг моҳиятига энг кўп тўғри келадиган вариантни танланг. Рўйхатда – 49 та тоифа. Агар ҳеч бири сизга тўғри келмаган бўлса, 50-позицияни танланг. У бошқа позицияларга “мослаштириш”нинг имкони бўлмаган барча бошқа ҳолларни қамраб олади.
- “Даъвогар тўғрисидаги ахборот” майдони автоматик тарзда тўлдирилади. Ахборот юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотларидан ўтказилади. Сиз фақат унинг ҳаққонийлигини текширасиз холос. Зарурат бўлганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” тугмаси ёрдамида тузатиш киритинг.
- Жавобгар тўғрисидаги ахборотни киритинг. Бунинг учун жавобгарнинг СТИРини киритиш етарли ва барча қолган майдонлар автоматик тарзда тўлдирилади.
- Шундан кейин даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаймиз ва илова қиламиз: а) ҳужжатларни қоғоз шаклида тайёрлаймиз; б) сканерлаймиз; в) сканер қилинган ҳужжатларни қуйидаги тартибда илова қиламиз: “даъво аризаси”ни ёзамиз, унинг сканерини илова қиламиз, “Қўшиш” тугмасига босамиз ва пастда сизда кейинги ҳужжатни киритиш учун майдон пайдо бўлади ва ҳоказо.
7. Сиз даъво бераётган иқтисодий судни кўрсатинг. Агар сизнинг жавобгар билан тузилган шартномангизда бошқача шарт кўрсатилмаган бўлса, даъво жавобгар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилади.
8. Жўнатишдан олдин “Киритилган файлларни кўриб чиқиш” тугмасидан фойдаланинг.
9. ЭРИ ёрдамида аризани имзоланг ва у шундан кейин дарҳол автоматик тарзда жўнатилади. Иқтисодий суд уни Идоралараро ахборот алмашиш тизими орқали олади.
10. Берилган аризалар ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборотни солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетида кузатиб боринг:
- “Берилган аризалар” ҳаволасида (“Судга электрон даъво аризаси бериш” тугмаси);
- шахсий кабинетнинг бош саҳифасида (ўнгда корреспонденция бўйича ахборот таблосида “Даъво аризалари” сатри мавжуд).
Олег ГАЕВОЙ