Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Имтиёз олиш учун солиқ ҳисоботи қандай тўлдирилади
Солиқ қўмитаси Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган 2020 йилнинг июнь-август ойлари учун имтиёзларни инобатга олган ҳолда солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича Қўлланмани тайёрлади.
Имтиёзлардан фойдаланиш учун қуйидагиларни тақдим этиш лозим:
- аниқлаштирилган Мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида маълумотнома. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади ;
- аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китоби (2020 йил 1 июнга қадар топширган маъқул) .
Қўлланмада мазкур солиқлар бўйича ҳисоботни тўлдиришга мисоллар келтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июндан 1 сентябрга қадар қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш,биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчилар.
Бундан ташқари, қуйидагиларнинг суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилган :
- Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
- 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Ҳужжат идоранинг сайтида эълон қилинган.
Татьяна ЛИМАРЕВА