Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қандай қилиб йўқотишларсиз ЭҲА операторини алмаштириш мумкин
Бизнес учун мақбул ечимлар излашда тадбиркорлар битта электрон ҳужжат айланиши операторидан бошқасига ўтишлари мумкин. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ buxgalter.uz илтимосига кўра, қандай қилиб илгари шакллантирилган ҳужжатларнинг бутун массивини янги операторнинг майдонига ўтказишни тушунтирди:
- “ЭҲА операторлари сайтларида, қоидага кўра, синхронлаштириш функциясига эга тугма мавжуд. Кўпинча у шундай “синхронлаштириш” деб ҳам номланади. Унга босилганда янги операторнинг интерфейсига илгари сизнинг фаолиятингиз жараёнида шакллантирилган ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатларнинг бутун массиви юкланади.
Шунингдек, қуйидаги муҳим жиҳатларни инобатга олиш лозим:
- фақат роуминг-оператор орқали турли операторлар мижозлари ўртасида ҳужжатлар билан алмашиш мумкин. Роуминг-оператор қуйидагилар билан алмашишни таъминлайди: ишончномалар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномалари, товар-транспорт юкхатлари;
- ЭҲА операторлари мижозларига алмашилиши роуминг-оператор томонидан таъминланмайдиган бошқа электрон ҳужжатлар билан ишлаш имкониятини ҳам таклиф этишлари мумкин. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун шартноманинг иккала тарафи ҳам айнан битта ЭҲА оператори мижозлари бўлишлари керак.
Олег ГАЕВОЙ