Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Мол-мулк ва ер солиқлари бўйича имтиёз ҳали амал қилмоқда
18 395 та тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўламаслик ҳуқуқидан фойдаланишди. Имтиёз Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаганлар буни амалга оширишлари мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ бошқарма бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ тафсилотларни тушунтирди:
1. Қуйидагилар имтиёздан фойдаланиши мумкин:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
2. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига қуйидагиларни жўнатинг:
- 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар бўлган даврда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани;
- 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар бўлган даврда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни.
Буни қандай амалга ошириш ҳақида ДСҚ йўриқномаларида ўқинг:
- Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш ва тақдим этиш бўйича қўлланма;
- Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзни қўллаш бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш тўғрисида қўлланма.
3. Илгари тавсияларда аниқлаштирилган Маълумотномани ва Ҳисоб-китобни 1 июнга қадар тақдим этиш мақсадга мувофиқ дейилганди. Бироқ бу тадбиркорларни муддатда чекламайди ва улар ҳали ҳам имтиёздан фойдаланишлари мумкин, агар бунга улгурмаган бўлсалар.
Олег ГАЕВОЙ