Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
СК нуқтаи назаридан – ёзда ходимлар ҳақида қайғуриш
Ёз, одам дам олишни, шаҳар ташқарисида тоза ҳаводан завқ олиш, ўзини тартибга келтириш, сув ҳавзасида сузиш ёки спорт залида шуғулланишни хоҳлайди. Кўп корхоналар ўз ходимларига ғамхўрлик қилган ҳолда бундай харажатларни ўз зиммасига олади. Уларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтирди.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Ходимларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштиришга ҳақ тўлаш билан боғлиқ корхонанинг харажатлари – бу уларнинг моддий наф тарзидаги даромадларидир . Уларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди .
Агар сиз корхона ходими ҳисобланмайдиган шахс фойдасига хизматга ҳақ тўласангиз, унинг ёзма аризасига асосан сиз ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақлисиз. Бу ҳолда даромад олувчи ДСИга тақдим этилган декларация натижаларига биноан солиқ тўлайди .
Қуйидагилар учун йўлланмалар (бундан туристик йўлланмалар мустасно) қийматига ЖШДС солинмайди:
- ногиронлиги бўлган шахсларга – Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига;
- ходимларининг 16 ёшгача болаларига (ўқийдиганларга - 18 ёшгача) - Ўзбекистон ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек санаторий-курорт ҳамда соғломлаштириш муассасаларига.
ҚҚС
Хизматларнинг қийматида ҚҚС ҳисобга олинмайди ва жисмоний шахснинг даромадлари таркибига киради .
Бироқ, афтидан, тўлов учун счёт ҚҚСсиз бўлади, сабаби санаторий-курорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари ушбу солиқдан озод этилган .
Жисмоний шахсларга бундай хизматлар текин тўлаб берилганда корхонада ҳам ҚҚС юзага келмайди .
Фойда солиғи
Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади .
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида: