Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Чет эллик таъсисчи учун рухсат берувчи ҳужжатлар
Корхона чет эллик таъсисчини штатга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиш зарур ва буни ҳар доим амалга ошириш лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
- “Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус Низом билан тартибга солинади.
Чет эллик мутахассисни ёллаш учун қуйидагиларни олиш зарур:
- иш берувчи - хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномани;
- чет эл фуқароси - меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани.
Ушбу ҳужжатларсиз сиз чет элликни ёллашга ҳақли эмассиз .
Бироқ, қачонки рухсатнома ва тасдиқнома олиш талаб этилмаганда бу қоидадан истисно мавжуд. Масалан - Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчиларини 3 ойгача бўлган муддатга жалб қилишда .
Шунингдек, Ўзбекистонда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб оладиган, шунингдек, хорижий корхона ташкил этадиган хорижий инвесторлар киритиш пайтида БҲМнинг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан рухсатнома олмасдан мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида ишлашга ҳақли ”.