Ижарага берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллайди

preview

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади . Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди:

- Агар ижара шартномаси жисмоний шахслар ўртасида тузилган бўлса, ҳаммаси автоматик равишда рўй беради. Ижарага берувчи имтиёзни қўллаш учун ҳеч нарса қилиши зарур эмас. Солиқ тўловчилар ва улар томондан тўланган солиқлар ҳисоби юритиладиган дастурда 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДС ҳисоблаш функцияси ўчирилган.

Агарда ижарага берувчи – жисмоний шахс, унинг мижози юридик шахс бўлса, юридик шахс:

  • ЖШДС ушлаб қолмаслиги керак;
  • ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш чоғида солиқ суммасини имтиёз бўлимида кўрсатиши зарур.

Манбага қаранг.