Мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари йил якунига қадар қўлланилмайди

preview

2020 йил якунига қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган солиқ ставкалари қўлланилмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ кўрсатилган объектларга солиқ солиш тўғрисида батафсил гапириб берди:

- Эслатиб ўтамиз, қуйидагиларга нисбатан солиқ тўловчиларга оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:

  • бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан – мол-мулк солиғи бўйича ;
  • бундай объектлар банд қилган ер участкаларига нисбатан – ер солиғи бўйича .

Бунда солиқ имтиёзлари ушбу объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Оширилган ставкаларни қўллаш тартиби 13.08.2019 йилдаги 666-сон ВМҚ билан ўрнатилган.

ПФ-5978-сон Фармонга мувофиқ корхона ўз фаолиятини пандемияга қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли тўхтатишга мажбур бўлган ҳолларда, қуйидагилар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар тўхтатилган:

  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга (шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга) нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;
  • ушбу солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш.

Солиқ органлари мазкур нормани мустақил равишда қўллайдилар . Солиқлар ҳисобланишининг тўғрилигини солиқ тўловчининг шахсий карточкасида текширишингиз мумкин.

Мисол
2020 йилда бўш турган ишлаб чиқариш биноси бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби
Корхона балансида 2020 йилга ўртача йиллик қолдиқ қиймати 360 млн сўм бўлган бўш турган ишлаб чиқариш биноси мавжуд.
2020 йил I чоракда солиқ органи ушбу объектга нисбатан мол-мулк солиғи ставкасининг 5 карра миқдорини қўллади - 10% (2% х 5). Ҳар ойлик солиқ суммаси 3 млн сўмни (360 х 10% : 12) ташкил этган.
2020 йил 1 апрелдан йил якунига қадар 2% миқдордаги солиқ ставкаси қўлланилади. Ҳар ойлик солиқ суммаси 0,6 млн сўмни (360 х 2% : 12) ташкил этади.

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text161463_mol-mulk_va_er_soliqlarining_oshirilgan_stavkalari_yil_yakuniga_qadar_qullanilmaydi