Ҳисобварақ-фактура қанча муддатда тақдим этилиши лозим

preview

Кечроқ тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Масалан, ёддан чиқариб, июль ойи учун ЭҲФни белгиланган муддат ўрнига 2020 йил 5 сентябрда тақдим этган бўлсалар. Бу ҳолда бухгалтер нима қилиши керак? Ҳисобварақ-фактуралар қанча муддатда тақдим этилиши лозим, ҳуқуқбузарларга нисбатан қандай чоралар қўлланиши мумкин? 

Вuxgalter.uz илтимосига кўра экспертлар масалаларга ойдинлик киритиб, уларни шарҳлаб бердилар.

ДСҚнинг солиқ соҳасида маслаҳатлар бериш бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ:


– Ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш – ЭҲФ тизимида расмийлаштириш муддатидан қатъи назар, ҳисобварақ-фактура унда кўрсатилган айланма амалга оширилган сана тўғри келадиган ҳисобот ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилади.

Бунда маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана ёки товарлар жўнатилган (берилган) сана, агар ушбу сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир .

Қуйидагилар бундан мустасно:

Вазият

Айланма амалга оширилган сана

Товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмайди

Товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун

Кўчмас мулкни реализация қилиш

Кўчмас мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мулк берилган сана

Хизматларни, шу жумладан бошланиши бир ҳисобот (солиқ) даврига, тамомланиши эса бошқа ҳисобот (солиқ) даврига тўғри келадиган хизматларни реализация қилиш

Хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана

Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматларни реализация қилиш, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа холларда

Товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойнинг сўнгги куни

Объектларни қуриш, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуриш, шунингдек узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича

Тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) тасарруфига берилган сана

Ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш)

Солиқ тўловчининг тегишли ички ҳужжати билан расмийлаштирилган, товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) амалга оширилган кун

Товарларни экспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш

1) божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона чегараси ҳақиқатда кесиб ўтилган сана;

 

2) божхонага оид декларациялашни амалга оширган божхона органининг белгилари қўйилган ҳолда товарларга тааллуқли божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана – даврий ва (ёки) вақтинчалик божхонага оид декларациялашдан фойдаланилган ҳолларда

Шу тариқа, 2020 йил июль ойи учун ҳисобварақ-фактура 5 сентябрда тақдим этилса, у автоматик равишда июль ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилади. Ҳисоботни қайта топшириш шарт. Ушбу ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСни ҳисобга олса, етказиб берувчи ҳам, харидор ҳам.

Ўзларини ва контрагентнинг бухгалтерини ҳисоботларни қайта топшириш билан боғлиқ ташвишлардан халос қилмоқчи бўлган бухгалтерлар ҳисобварақ-фактураларни белгиланган муддатларда тақдим этишга ўрганишлари керак .

Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (берилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада тақдим этилади. Алоҳида ҳолатлар жадвалда кўрсатилган:

Вазиятлар

Ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддати

Товарлар (хизматлар) учун тўлов юридик шахсларнинг корпоратив карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк карталари орқали қабул қилинган

Ҳисобварақ-фактура сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар тақдим этилиши, товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт.

Харидор ҳисобварақ-фактура талаб қилмаса, у ойнинг охирги санасида ЭҲФ оператори базасига киритилади

Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа холларда

Ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади. Бунда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10-кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади

Объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса

Ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги куни тақдим этилади. Бунда ҳисобварақ-фактура хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10-кунига қадар, хизматлар реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади (ЭҲФ оператори базасига киритилади)  

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

– Қонун ҳужжатларида ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш муддатларини белгиловчи нормалар пайдо бўлгани қувонарли ҳолат. Улар тартибга амал қилишга замин яратади, интизомга чақиради.

Ушбу муддатларга амал қилмаганлик учун жавобгарликка келсак – айни пайтда ҳисоботларни қайта топшириш – белгиланган қоидаларни бузувчиларни кутиши мумкин бўлган энг қаттиқ жазо. Уларга нисбатан МЖТК 1751-моддасида белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун жазо чоралари ҳам қўлланилиши мумкин:

  • илк бор ҳуқуқбузарлик содир этилганда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда.

Ҳозирча ҳеч кимга жарима солмайдилар, деб умид қиламан. ЭҲА тизими бошланғич жорий этиш ва ишга тушириш босқичидан ўтмоқда. Тизим узилишларсиз ва техник мураккабликларсиз ишлаши учун, бухгалтерлар ЭҲА шароитида ишлашга кўникиши ва ўрганиши учун ҳаммасини йўлга қўйиш лозим. Бунда бухгалтерларнинг ўзлари одатдаги иш жадвалларини ўзгартиришлари ва янги қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда ишлашлари зарур.

Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди.