Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Умумий овқатланиш ва ижара учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз
Умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 2020 йилнинг III ва IV чоракларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз тақдим этилган . Корхона бир вақтда иккита фаолиятни амалга оширган тақдирда уни қандай қўллашни, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:
- Айламадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклини тўлдиришни шартли мисолда кўриб чиқамиз ва ушбу саволга яққол жавоб оламиз.
Тошкент шаҳрида корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади, шунингдек ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Бундан ташқари, у мулкида бўлган бинонинг бир қисмини ижарага беради. Ижара ҳақи суммаси 2020 йил 3 январда тузилган шартномага асосан – ойига 35 000 минг сўм.
2020 йил январь–сентябрь ойлари учун корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:
2020 йил даврлари |
Умумий овқатланиш |
Ишлаб чиқариш |
Мол-мулкни ижарага бериш |
Жами |
Асосий фаолият тури (ўсиб борувчи якун) |
I чорак |
150 000 000 |
50 000 000 |
105 000 000 |
305 000 000 |
Умумий овқатланиш (49%) |
II чорак |
– |
60 000 000 |
105 000 000 |
165 000 000 |
Ижара (45%) |
III чорак |
175 000 000 |
55 000 000 |
105 000 000 |
335 000 000 |
Умумий овқатланиш (40%) |
ЖАМИ: |
325 000 000 |
165 000 000 |
315 000 000 |
805 000 000 |
|
Ушбу кўрсаткичларни Айламадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклига киритамиз:
- Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида фаолият турлари кесимида даромадни кўрсатамиз:
Айламадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||||
|
|
|
|
Ўлчов бирлиги сўм |
|
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, фаолият турлари бўйича |
||
Умумий овқатланиш корхоналари |
Саноат (ишлаб чиқариш) |
Мол-мулкни ижарага бериш |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
805 000 000,00 |
325 000 000,00 |
165 000 000,00 |
315 000 000,00 |
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
|
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
|
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда
|
020 |
100 |
40.37 |
20.5 |
39.13 |
- Бизнинг мисолимизда корхонада – иккита имтиёзли фаолият тури – умумий овқатланиш ва ижара. Ушбу хизматлардан олинган даромадни қўшиш ва уни 2-илованинг “Солиқ солинадиган жами даромаднинг КАМАЙТИРИЛИШИ” 0301-сатрида кўрсатиш лозим.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 2-ИЛОВА |
||
Солиқ солинадиган жами даромаднинг КАМАЙТИРИЛИШИ |
||
|
|
|
Солиқ солинадиган жами даромадни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати |
Сатр коди |
Сумма |
Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши - жами (020-сатр + 030-сатр) |
010 |
280 000 000,00 |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши - жами (0201 - 0207-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: |
020 |
0 |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши - жами (0301 - 03...-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: |
030 |
280 000 000,00 |
7936 – 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди “а” кичик банди 2-хатбошиси. Белгилансинки, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади |
0301 |
175 000 000 (умумий овқатланиш) + 105 000 000 (ижара) = 280 000 000,00 |
- Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида фаолият турлари кесимида имтиёзли даромадни кўрсатамиз. Агар якун 2-илованинг 030-сатри қийматига тенг бўлса, дастур Ҳисоб-китобнинг 50-якунловчи сатрни автоматик тарзда тўлдиради:
Айламадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||||
|
|
|
|
Ўлчов бирлиги сўм |
|
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
шу жумладан, фаолият турлари бўйича |
||
Умумий овқатланиш корхоналари |
Саноат (ишлаб чиқариш) |
Мол-мулкни ижарага бериш |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
805 000 000,00 |
325 000 000,00 |
165 000 000,00 |
315 000 000,00 |
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда |
020 |
100 |
40.37 |
20.5 |
39.13 |
… |
… |
0 |
0 |
0 |
0 |
Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр) |
040 |
805 000 000,00 |
325 000 000,00 |
165 000 000,00 |
315 000 000,00 |
… |
… |
0,00 |
|
|
|
Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши
(Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси 010-сатри) |
050 |
280 000 000,00 |
175 000 000,00 |
0 |
105 000 000,00 |
Солиқ солинадиган база - жами (040-сатр - 050-сатр) |
060 |
525 000 000,00 |
150 000 000,00 |
165 000 000,00 |
210 000 000,00 |
Солиқ ставкаси, фоизда |
070 |
х |
8.0 |
4 |
4 |
… |
... |
х |
8.0 |
4 |
4 |
Айланмадан олинадиган солиқ суммаси - жами (060-сатр х 080-сатр), шу жумладан: |
090 |
27 000 000 |
12 000 000 |
6 600 000 |
8 400 000 |