Ўзбекистонда кўчма ва қатнаш тарзидаги ишлар учун устамалар кимга ва қай тарзда тўланади

preview

Кўчма ва қатнаш тарзидаги ишлар учун устамаларни қандай тўғри ҳисобга олиш керак? ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлашда солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим аллақачон устама олаётган бўлса, унга «суткалик» тўловларни тўлаш керакми? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича қандай ҳисобот бериш керак?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

«Ишнинг сайёр ва кўчма характери» нима?

Ишнинг сайёр хусусияти ходимларга   қуйидаги асосда белгиланади :

  • ташкилот жойлашган аҳоли пунктидан ташқаридаги хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида мунтазам хизмат сафарларини амалга оширувчилар;
  • ташкилот жойлашган жойдан узоқ масофада жойлашган объектларда ишловчиларга, ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиш имконияти билан;
  • унинг доимий иши йўлда кечади.

Мисоллар:

  • савдо вакили / савдо менежерига – мижозларни шаҳар ёки минтақа бўйлаб айланиб чиқиши учун;
  • хизмат кўрсатиш муҳандисига – буюртмачиларга ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун сафарларга;
  • аудитор ёки солиқ маслаҳатчисига –   мижозлар ҳудудида текширувлар ўтказиш учун;
  • курьер / экспедитор – ҳужжатлар ва товарларни етказиб бериш учун;
  • фармацевтика компаниясининг тиббий вакилига – дорихоналар ва клиникаларга ташриф буюриш учун;
  • назорат органи инспекторига –  объектларни текширишга чиқиш учун.

Бундай ходим иш берувчига «бириктирилган» (офис мавжуд), лекин амалда у кўп вақтини сафарларда ўтказади.  

Ишнинг қатнаш хусусияти учун устама  ходим ўз хизмат вазифаларини узоқ масофадаги объектларда (иш бажариш жойларида) бажарганда белгиланади. Шу билан бирга, алоқа шартлари ва бажарилаётган ишнинг хусусиятига кўра, у доимий яшаш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга эмаслиги эътиборга олинади.

Мисоллар:

  • поезд машинисти, проводник;
  • борт кузатувчиси / учувчи;
  • алоқа линиялари, электр узатиш тармоқлари, қувурлар монтажчиси (бригада объектдан-обектга кўчиб юради);
  • чизиқли объектлардаги (йўллар, трассалар, тармоқлар) қурилиш бригадалари;
  • геологлар, қидирувчилар (доимий ҳаракатланадиган дала ишлари).

Бу ҳолда меҳнат жараёнининг ўзи кўчиш билан боғлиқ – «иш ўрни ишчи билан бирга ҳаракатланади».

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар қандай тўланади 

Доимий иши сайёр ёки кўчма хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарлари  бўйича хизмат сафарлари ҳисобланмайди. Бундай ходимларга хизмат сафаридаги каби «суткалик» эмас, балки сайёр ёки кўчма иш хусусияти учун махсус устамалар тўланади. Уларни тўлаш тартиби МКнинг 288-моддаси ва махсус Низом билан тартибга солинади.

Кўчма ва қатнаш хусусияти учун устамалар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • белгиланган меъёрлар бўйича тўлаш;
  • жамоа шартномаси билан бошқа миқдорларда белгилаш.

Ходим хизмат автомобилидан фойдаланган ҳолда ёки усиз кўчма ёки ҳаракатланувчи характердаги ишларни бажариши мумкин. Охирги ҳолатда унга йўл харажатлари компенсация қилинади. Шунингдек, иш берувчи ўз рухсати ёки хабардорлиги билан қилинган бошқа харажатларни ҳам қоплаши мумкин.

Агар устама миқдори белгиланган энг кам миқдорлардан ошиб кетса, ортиқча сумма:

  • СК 373-м. 5-б. бўйича компенсация тўлови бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киради ;
  • Унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Эътибор беринг

Шундай ходимлар борки, уларга кўчма ва қатнаш тусидаги иш учун уларга устама тўланмайди.

Бу жиҳат тавсияларда батафсил тушунтирилган > > >

 

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун учун устамалар тўлашнинг солиқ оқибатлари ҳақида бу ерда > > >

Қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан (энг кам миқдорлардан) ортиқча бўлган бундай устамалар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади.

Шунингдек, устамаларнинг иккала тури ҳам Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилади.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /uz/publish/doc/text164275_kuchma_va_qatnash_tusidagi_ishlar_uchun_ustamalar_hisobi_qanday_yuritiladi