Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Корхонага зарар етказган ходим ҳар доим ҳам уни ихтиёрий равишда қоплашга рози бўлмайди. Бундай вазиятларда иш берувчининг қандай йўл тутишини «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:
– Ходим етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплашдан бош тортган тақдирда, ундириладиган сумма унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган ҳолларда, ходимдан зарар суммаси иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади МК 207-м. 1-қ.. Бунинг учун зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда фармойиш чиқарилиши лозим.
Ҳар сафар иш ҳақи тўланганда ушлаб қолинадиган сумма ходимга тўланадиган меҳнат ҳақининг 50%идан ошмаслиги керак МК 164-м. 3-қ.. Ушлаб қолинадиган сумма жорий иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлган тақдирда, уни қисмларга бўлган ҳолда бир неча ой мобайнида ушлаб қолиш мумкин.
Зарарнинг тўлиқ суммаси тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлганда ва МКнинг 202-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ушлаб қолинади.
Қуйидаги ҳолатларда зарар суммаси суд орқали ундирилади:
- ундириладиган сумма ходимнинг ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлганда;
- зарар аниқланган кундан эътиборан бир ой ўтганда;
- ходим, шу жумладан моддий жавобгар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси зарар аниқлангунга қадар бекор қилинганда ва у зарарни ихтиёрий равишда тўламаганда.
Шунга ўхшаш вазиятларни кўриб чиқамиз.
- зарар етказиш сабаблари;
- бевосита ҳақиқатда етказилган зарар суммаси (у текширув, тафтиш, инвентаризация материаллари билан тасдиқланади);
- ходимга зарарни ихтиёрий равишда қоплаши таклиф этилганлиги далили.
- ходимнинг меҳнат шартномаси;
- ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ;
- лавозим йўриқномаси (мавжуд бўлганда);
- тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома (мавжуд бўлганда);
- моддий қимматликлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- ташкилотда моддий қимматликларни сақлаш учун шароит яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- текширув далолатномаси;
- ходимнинг зарарни ихтиёрий қоплашдан бош тортганлиги ҳақидаги тушунтириш хати;
- ходимнинг лавозим маоши миқдори (тариф ставкаси) тўғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар.