Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Агар маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини аниқлаш имкони бўлмаса
Душанба, 23 ноябрь куни, Солиқ қўмитаси Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификаторини ишга туширди. У билан ишлашга уриниб кўрган тадбиркорларда дарҳол саволлар туғилди: а) агар тизим ишлаб чиқарилаётган товар кодини топмаса нима қилиш зарур; б) маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида акс эттиришга қандай эришиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотларни маркировка қилишни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ тушунтирди:
- Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификатори веб-сайтда (https://tasnif.soliq.uz/classifier/) жойлаштирилган. У маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини аниқлаш ва уни ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ва онлайн-НКМ чекларида акс эттиришга ёрдам беради.
Таъкидлайманки, кодни излаш энг юқорида даражада автоматлаштирилган ва сиз жадваллардан фойдаланишингизга тўғри келмайди. Гарчи ҳар қандай товарни қўлда топиш ҳам мумкин. Бунинг учун сайтда товарлар ва хизматлар классификаторини ўзингизга қулай форматда (XLS, JSON, XML) юклаб олишингиз мумкин.
Танловга кўра қуйидагиларни киритиб, излаш сатри орқали излаш мумкин:
- савдо белгиси ёки брендига боғланмаган маҳсулот номи;
- товарнинг штрих коди (сканерлаш мумкин);
- ТИФ ТН коди.
Агар излаш натижа бермаган бўлса
Классификаторда сизга зарур бўлган товарлар ёки хизматлар ва уларнинг идентификация коди мавжуд эмаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас, сабаби уни тузишда ассортиментнинг барча хилма-хиллигини инобатга олиш мумкин эмас эди. Шу боис тизим “Янги маҳсулотни қўшиш” функционали билан таъминланган. У товар ва хизматларнинг вақтинча кодини олиш ва уларни классификаторга қўшиш учун аризани юбориш имконини беради.
Вақтинча коддан «Янги технологиялар» ИАМ ходимлари ҳали товар ёки хизматни классификаторга киритишаётган чоғда, 7 кун мобайнида фойдаланиш мумкин.
Вақтинча коддан қандай фойдаланилади?
- Излаш сатрида “Янги маҳсулотни қўшиш”га босинг.
- Пайдо бўлган ойнада барча майдонларни тўлдиринг, ўзингизнинг товарингиз/хизматингиз тўғрисида батафсил ахборотни кўрсатинг (номи ва тавсифи).
- “Жўнатиш” тугмасига босинг ва вақтинча кодни оласиз.
Идентификация кодини ЭҲФда, онлайн-НКМ чекларида ва электрон шартномаларда акс эттириш ҳам энг юқори даражада автоматлаштирилади.
“Танланган”га қандай қўшиш мумкин
Кодни қўлда киритмаслик учун бундай қилиш мумкин:
- солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш (Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификатори сайти орқали кириш мумкин);
- зарур товар/хизматни топиш ва “Танланганга қўшиш” тугмасига босиш зарур.
Сиз томондан танланган товарларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида - “Танланган” бўлимида топиш мумкин. Зарурат бўлганда сиз кераксиз товарларни олиб ташлаш ва янгиларини қўшиш йўли билан ушбу рўйхатга тузатиш киритишингиз мумкин”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади