Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ноябрь учун электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг сўнгги куни – кечиктирилди
ЭҲФ шаклининг ўзгартирилиши ва унга иккита янги устунлар киритилиши муносабати билан ДСҚ ноябрь учун электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг сўнгги кунини 8 кунга кўчирди. Яъни – 18 декабрга қадар (18 декабрь ҳам киради). Buxgalter.uz бухгалтерларга ёрдам тариқасида илгари тайёрланган ва эълон қилинган йўриқномага ҳозир кўп бухгалтерларда юзага келган яна битта саволга жавобни эълон қилади.
“Илгари электрон ҳисобварақ-фактураларда биз сотиладиган товарни етарлича батафсил таърифлашимиз мумкин эди. Хусусан, ОАВ учун реклама қабул қилиш ва жойлаштириш билан шуғулланамиз ва ҳисобварақ-фактураларда нафақат реклама қилинаётган товарни, балки реклама қайси ОАВда жойлаштирилаётганини кўрсатардик. Энди нима бўлаяпти? Ўзбекистон Республикасининг товарлар ва хизматларнинг ягона классификатори сайтида қараб чиқдим, бизга энг тўғри келадигани 70705 коди билан “Маркетинг ва реклама” позицияси эканлиги келиб чиқади. Ҳақиқатда у ҳеч нимани акс эттирмайди. Келиб чиқадики, ҳисобварақ-фактура ахборот бериш хусусиятини йўқотади”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда тушунтиришди:
- МХИРнинг киритилиши билан ҳисобварақ-фактура унда 14.08.2020 йилдаги 489-ВМҚга 2-иловада назарда тутилган барча майдонларни сақлаб қолади ва уларни тўлдириш қоидалари ўзгаришсиз қолади.
Яъни сиз илгаригидек ҳисобварақ-фактурада товарни қанча лозим топсангиз, шунча батафсил таърифлашингиз мумкин.
Фақат энди бу ахборотдан ташқари яна МХИР коди қўшилмоқда. Коднинг ўзи товарларнинг электрон ҳисобварақ-фактура тизимида аниқ ҳисобини юритишга, шунингдек бозорни талаб қилинган товарлар ва хизматлар билан тўйинтириш бўйича холис таҳлил қилишга, тадбиркорлар томонидан ҳисобварақ-фактураларда ва бошқа солиқ ҳисоботи ҳужжатларида кўрсатилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини баҳолашга кўмак беради.