Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қайси ташкилотлар ЯММТ тизимига штат жадвали тўғрисидаги маълумотларни киритиши керак
Янги йилдан бошлаб ЯММТда “Штат жадвалини рўйхатга олиш” янги функцияси пайдо бўлди, у ҳақда ҳали “ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ҳеч нарса айтилмаган. Дастур ушбу тартиб-таомилни кечиктириш имконини беради, бироқ "Кейинроқ” тугмасига бир неча марта босгандан кейин - ишламай қолаяпти.
Янгиликлар билан ишлашни қандай уддалашни buxgalter.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА гапириб берди:
– “Штат жадвалини рўйхатга олиш” функционали ЯММТда мавжуд бўлган ахборотни ташкилот тўғрисида маълумот билан тўлдириш учун ишга туширилди.
Штат жадвали тўғрисидаги маълумотларни тегишли хабарнома пайдо бўлгандан кейин дарҳол киритиш зарур, акс ҳолда тизимда ишлаш автоматик тарзда чекланиши мумкин. Бундай хабарномани йил бошидан бошлаб ЯММТ тизимида ишлайдиган барча ташкилотлар олишган. Улар уни тизимга киргандан кейин - сўралаётган маълумотлар киритилгунга қадар кўрадилар.
Қандай ахборотни киритиш зарур?
1. Тасдиқланган штат жадвалига асосан иш ўринлари сонини. Маълумотлар амалдаги жадвалга асосан киритилади. Агар у ўзгарса, ўзгаришларни ЯММТ тизимига - ташкилот раҳбари тегишли буйруқни ҳар гал тасдиқлаганда киритиш зарур.
2. Штат жадвалини тасдиқлаш санасини.
3. Уни тасдиқлаш учун асосни. Бу ерда штат жадвали тасдиқланган буйруқ (ҳужжат) рақамини кўрсатиш зарур.
Маълумотлар киритилгандан кейин, улар “Ташкилот маълумотлари” бўлимининг охирги учта сатрида акс эттирилади”.
“Ташкилот маълумотлари” остида “Таҳрирлаш” тугмаси мавжуд. Унинг ёрдамида кейинчалик ташкилотнинг штат жадвали тўғрисида ахборотга ўзгартириш киритиш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади