Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга тўловлар ЖШДСдан озод этилган

preview

Бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун компенсация жами даромадга киритилмайди ва ЖШДС солинмайди. Бунга ДСҚнинг матбуот хизмати Президентнинг 11.01.2021 йилдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4940-сон қарори шарҳида эътибор қаратди.


Шунингдек матбуот хизматининг тушунтиришича, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга қуйидагича ҳақ тўланади:

  • БҲМ нинг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;
  • уй-жойни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси.

Тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббий ходим олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда:

  • 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули:
  • уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уйлари ёки БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Имтиёзлар бакалавриат ёки магистратурани (таълим шаклидан қатъи назар) тугатгандан кейин 3 йил мобайнида ишга қабул қилинган ОТМ битирувчиларига татбиқ этилади. Уй-жой ижараси учун компенсация ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади.

Ҳар ойлик пул компенсацияси ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва бухгалтерия томонидан иш ҳақи билан бирга тўланади.

Чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ёки тиббий муассасадан бошқа тегишли ташкилотга ўтганда тўловлар белгиланган муддат тугагунига қадар давом эттирилади.

Қуйидаги ҳолларда уй-жой ижараси учун компенсация тўлови муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

  • бепул хизмат уйи берилганда;
  • уй-жой сотиб олинганда;
  • иш жойидан бўшатилганда.

Охирги ҳолатда мутахассислар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам бошланғич ёрдам пули суммасини тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтаришлари керак.

07.06.2019 йилдаги 471-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган ҳудудлар  олис ва чекка ҳудудлар ҳисобланади.

Эътибор беринг!
Турли вазиятларда ЖШДС солиш объектини аниқлашнинг тартиби ва хусусиятлари ҳақида бу ерда ўқинг.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text166421_esh_mutahassislarni_qullab-quvvatlashga_tulovlar_jshdsdan_ozod_etilgan