Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қайта баҳолаш натижаларини бухгалтерия балансида қўлда акс эттирамиз
Бухгалтерия балансида (1-сон шакл) 010, 011 ва 430-сатрларда кўрсатиладиган “Ҳисобот даври бошига” устуни маълумотларини яна қўлда тузатиш ва тўлдириш мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ бош солиқ инспектори Камолиддин УМУРЗОҚОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:
– 2020 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш учун электрон шаклларни барпо этишда Бухгалтерия балансининг “Ҳисобот даври бошига” устуни олдинги ҳисобот даври учун Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилиши назарда тутилган. Бу солиқ тўловчилар учун ёрдам тариқасида - вақтни тежаш ва ҳисоботлардаги хатоларни қисқартириш учун амалга оширилди. Бухгалтерлар балансда қайта баҳолаш натижаларини акс эттира олишлари учун қўлда киритиш усулига қайтишга тўғри келди.
Бугун 1-сон шаклни тўлдираётган бухгалтер қуйидаги сатрларда “Ҳисобот даври бошига” устуни маълумотларига қўлда тузатиш киритиш имкониятига эгалар:
- 010 - “Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (0100, 0300)”;
- 011 - “Эскириш суммаси (0200)”
- 430 - “Резерв капитали (8500)”.
Имкониятдан фойдаланиб, йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатларини эслатиб ўтишни истайман:
- кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (бундан вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари мустасно) - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар;
- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартига қадар;
- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади