Мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган мол-мулкни амортизация қилишнинг хусусиятлари

preview

Солиқ солиш мақсадларида   амортизация қилинадиган активлар рўйхати амортизация қилинмайдиган мақсадли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк билан тўлдирилди . Бундай мол-мулкни ҳисобга олиш хусусиятларини Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит департаменти аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:


Мақсадли имтиёзларни ҳисобга олиш

– Имтиёзларни ҳисобга олиш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича  берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади (АВ рўйхат рақами 1463, 02.04.2005 й.).

Солиқ ва божхона имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бу имтиёз бериладиган солиқ ёки божхона тўловлари ҳисобланиши, бироқ бюджетга тўланмаслиги, балки муайян мақсадларга йўналтирилишини англатади. Масалан - корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва ҳ.к.

Бунинг учун 8840-счётдан “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” фойдаланилади.

Масалан, фойда солиғи бўйича мақсадли имтиёз бухгалтерия ҳисобида бундай акс эттирилади:

Операция

Дебет

Кредит

Фойда солиғи ҳисобланди

9810

6410

Фойда солиғи бўйича мақсадли имтиёз қўлланилиши натижасида бўшаган бюджет маблағлари суммаси мақсадли счётга ўтказилди

6410

8840

Эътибор беринг!

Мақсадли имтиёзлардан фойдаланиш солиқ тўловчиларни белгиланган тартибда солиқларни ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этишдан озод этмайди.

Бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланишни тасдиқлаш учун йиллик молиявий ҳисобот билан бирга улардан фойдаланиш тўғрисида солиқ ҳисоб-китобини тақдим этинг .


Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан АВни сотиб олиш

Агар бўшаган маблағлар мақсадига биноан узоқ муддатли активларни, шу жумладан - асосий воситаларни сотиб олишга йўналтирилса, 8530-счёт “Текинга олинган мулк” 8840-счёт билан корреспонденцияда кредитланади.

Эътибор беринг!
Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган (барпо этилган) ва 8530-счёт бўйича акс эттирилган узоқ муддатли активлар қиймати бошқа текин олинган мол-мулкдан фарқли ўлароқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромадга киритилмайди . Шу боис уни ҳисобга олиш учун 8530-счёт таркибида алоҳида счётни ажратинг (масалан, 8531-счёт).

Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган АВнинг келиб тушиши, амортизацияси, қийматининг ўзгариши ва чиқиб кетишининг бухгалтерия ҳисобини умумбелгиланган (одатдаги) тартибда юритинг .


АВни амортизация қилиш

Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган асосий воситаларнинг амортизацияси 5-сон БҲМСнинг 6-параграфида белгиланган тартибда ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадларида бундай АВнинг амортизацияси фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар таркибида ҳисобга олинади .

Бу фақат фойда солиғи бўйича эмас, балки барча солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган (барпо этилган) асосий воситаларга тааллуқли.

Мисол
Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган ускунани ҳисобга олиш

 

Корхона фойда солиғи бўйича мақсадли имтиёзга эга - бўшаётган маблағларни корхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун йўналтириш шарти билан.

Ҳисоб-китоб бўйича фойда солиғи бўйича мақсадли имтиёзлар суммаси 300 млн сўмни ташкил этди. Улардан 200 млн сўм ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун мақсади бўйича йўналтирилди.

Корхона амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулини ва 15% нормани қўллайди.

Бухгалтерия ҳисоби: 

№ т/р

Операция

Сумма, сўм

Дебет

Кредит

1

Фойда солиғи ҳисобланди

300 000 000

9810

6410

2

Ҳисобланган имтиёзли фойда солиғи мақсадли счётга ўтказилди

300 000 000

6410

8840

3

Ускунани сотиб олиш бўйича операциялар акс эттирилди 

200 000 000

0820

60106710,

65206990

4

Имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган асосий восита фойдаланишга киритилди

200 000 000

0130

0820

5

Ускунани сотиб олишга йўналтирилган солиқ имтиёзларининг мақсадли маблағлари ҳисобдан чиқарилди

200 000 000

8840

8530

6

Ускунанинг эскириши ҳисобланди – ҳар ойда, фойдаланишга киритилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб

200 000 000 х 15%

: 12 = 2 500 000

2010

0230

2 500 000 миқдоридаги ускунанинг амортизацияси бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади, бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди.

Эътибор беринг!
Мақсадли имтиёзлар ҳисобидан сотиб олинган АВ амортизацияси имтиёзни қўллаш даврида ҳам, унинг муддати тугагандан кейин ҳам чегирилмайди. Масалан, мақсадли имтиёздан фойдаланиш муддати бир йилдан кейин тугайди, ускунанинг фойдали хизмат муддати эса - 6 йилдан ортиқ. Корхона ускунанинг бутун фойдали хизмат муддати мобайнида фойда солиғи ҳисоб-китобида амортизацияни чегирмайди.


Ҳисоботда акс эттириш

Бундай активлар бўйича амортизацияни Фойда солиғи ҳисоб-китобида  чегирилмайдиган харажат сифатида Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020 ва 0106-сатрлари 4-устунида акс эттиринг.

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда реализация қилинган маҳсулотга тўғри келадиган ишлаб чиқариш АВ амортизациясини 020-сатрда “Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи” акс эттиринг. Ҳисобланган имтиёзли фойда солиғини мазкур ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттиринг.

Эътибор беринг!
Узоқ муддатли активлар амортизациясининг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тўғрисида бу ерда ўқинг.