Махсус озиқ-овқатни - пул билан алмаштириш мумкинми

preview

Ишлаб чиқариш корхонасининг ходими унга бериладиган даволаш-профилактика озиқ-овқатини пул билан алмаштиришни илтимос қилди. Иш берувчи ходимнинг ушбу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими? Buxgalter.uz ушбу масалани “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти  Ленара ХИКМАТОВАдан аниқлаштирди:

– Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга ҳақиқатан турли кафолатлар ва преференциялар берилишидан бошлаймиз. Хусусан, улар сут ва даволаш-профилактика озиқ-овқатини олишлари керак. Бу МКнинг 217-моддаси ва 0184-05-сон СанҚваНда назарда тутилган.

Даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПОО) - бу инсоннинг органлари ва тизимларини меҳнатнинг зарарли ва  ноқулай омилларидан ҳимоя қилишга қаратилган махсус озиқ-овқатдир. Бундай таъсир фактини  иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича аниқлайдилар .

Иш берувчи иш ўринларини 5 йилда камида бир марта ФҲХ шартнома асосида жалб қилинадиган ихтисослашган ташкилот билан биргаликда аттестациядан ўтказади .

Аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича айрим иш ўринлари учун қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

  • йиллик қўшимча тўланадиган таътил;
  • қисқартирилган иш вақти;
  • ДПОО.

“Зарарли” ишлар рўйхати, ДПОО билан таъминлаш нормалари, тартиби ва шартлари жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса - ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади .

Эътибор беринг!
Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишловчиларга бепул ДПОО беришлари шарт. Агар иш берувчи иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, бу уни ходимларга ДПОО бериш мажбуриятидан озод этмайди.  Уларни бермаганлик учун 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима назарда тутилган , йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда - 10 БҲМдан 15 БҲМгача.

0184-05-сон СанҚваН ДПОО рационининг 4 турини ва уларда ишлаш уларни бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар рўйхатини белгилайди .


ДПООни пул компенсацияси билан алмаштириш мумкинми?

- Йўқ, бунга ҳатто ходимнинг илтимосига биноан ҳам йўл қўйилмайди. 0184-05-сон СанҚваНнинг 4.3-бандига мувофиқ ДПООни пул ёки бошқа қимматликлар билан компенсация қилиш, шунингдек ДПООни ўтган вақт учун беришга рухсат этилмайди.

Эътибор беринг!
Иш берувчи ноқулай меҳнат шароитларида ишловчиларга яна қандай кафолатларни белгилаши шарт? Қандай иш ўринлари мажбурий аттестациядан ўтказилиши лозим? Меҳнатни муҳофаза қилишга маблағлар қандай сарфланади? Бу ҳақда бу ерда ўқинг.

 

Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси /uz/publish/doc/text166909_mahsus_oziq-ovqatni_-_pul_bilan_almashtirish_mumkinmi