Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Мажбурий рақамли маркировка қилиш товарларни ҳисобга олишни қандай ўзгартиради
ДСҚ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши ҳақида хабар йўллади. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 1 январдан бошлаб шу тарзда маркировка қилинмоқда. Товарларнинг бошқа турлари бўйича ҳам муддатлар белгиланган.
Бу қандай ишлаши ва корхоналар нимага тайёрланишлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ сўзлаб берди:
– Ўтган йил декабрда "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ишга туширилди. Унинг ёрдамида маркировка қилиниши лозим бўлган товарлар айланмаси тўғрисидаги маълумотлар йиғилади ва қайта ишланади.
Ҳозирги вақтда товарларни маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилмоқда :
Маҳсулотнинг номи |
ТИФ ТН коди |
Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана |
Тамаки маҳсулотлари |
2402 90 000 0 |
2021 йил 1 январь |
Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)
|
2204, 2205, 2206, 2207, 2208
|
|
Пиво маҳсулотлари |
2203 |
2021 йил 1 апрель |
Дори воситалари ва тиббий буюмлар |
3303, 3004 |
2021 йил 30 декабрь |
Сув ва салқин ичимликлар |
2201, 2202 |
2022 йил 1 март
|
Маиший техника |
8403, 8404, 8405, 8414, 8415, 8416, 8418, 8419, 8422, 8423, 8424,8450, 8508, 8509, 8510, 8513, 8516, 8518, 8519, 8521, 8522, 8525, 8527, 8528
|
2022 йил 1 май |
Бугунги кунда: аслида, ушбу маркировка қилинган тамаки ва алкоголь маҳсулотлари қаерда, деган сўзлар қулоққа чалинади. Албатта, улар ҳозирча асосан кўп эмас, сабаби токчалар ва омборларда ўтган йилдан қолган кўп миқдорда рақамли усулда маркировка қилинмаган маҳсулотлар қолмоқда.
Рақамли маркировкасиз бундай товарларни олиб киришга тақиқ фақат 2021 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради. Бундан ташқари, унга нисбатан мажбурий маркировкалаш тартиби жорий этилгунга қадар ишлаб чиқарилган ва олиб кирилган барча маҳсулотни унга нисбатан мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой муддат мобайнида реализация қилиш мумкин.
Шунингдек, маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ҳам кенгайтирилади. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб рақамли маркировка қилиш пиво маҳсулотлари учун мажбурий бўлади.
Товарларни ҳисобга олишни ташкил этишда нима ўзгаради?
ДСҚ ва «Янги технологиялар» ИАМ ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар билан ишлашмоқда. Хусусан - маркировка қилинмаган товарларни бозорга чиқаришга имкон бермайдиган жиҳозлар ва технологиялар жорий этилмоқда.
Мажбурий маркировкалаш тизими маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш бўйича занжирнинг барча иштирокчиларига дахл қилади.
Маркировка қилинган маҳсулот бўйича ЭҲФни расмийлаштиришда ҳужжатнинг электрон шаклининг тегишли майдонларида товарнинг ўзига хос маркировкалаш коди ва штрих кодини кўрсатиш зарур. Бундай товарларни реализация қилиш ҳолати бўйича берилган НКМ чекларида ҳам маркировкалаш коди ва штрих коди акс этган бўлиши керак. Савдо корхоналари онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни созлаш учун назорат-касса техникасига техник хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилган ТХКМга мурожаат қилишлари зарур бўлади. Техник жиҳатдан бунинг учун барчаси шай.
ПФ-5813-сон Фармонда белгиланган муддатларга қарамай, қандайдир сабабларга кўра онлайн-НКМга ўтиши чўзилиб кетган корхоналага эса ушбу жараённи имкон қадар тезроқ якунлашларини тавсия қиламан.
Савдо корхоналарига маркировка қилинган маҳсулот билан ишлаш содда ва қулай бўлиши учун маркировка кодларини ўқиш учун сканерлар сотиб олишларини тавсия қиламан. Жиҳозларни танлашда ҳам онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш Марказларида ёрдам беришади.
Қонунчиликда нима ўзгаради?
Жорий йил давомида товарларни мажбурий рақамли маркировка қилиш жорий этилиши муносабати билан НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар қабул қилинади.
Хусусан, айрим маҳсулотлар турларини мажбурий рақамли маркировка қилиш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш приборлари ва бошқа приборлар билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қуйидаги жарималарни назарда тутиш режалаштирилмоқда:
- солиқ тўловчи учун - мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларни сотишдан олинган фойда суммасининг 100%игача;
- мансабдор шахслар учун - БҲМнинг 200 бараваригача.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади