SUVSOZ сайти ишламай қолганда кўрсаткичларни қандай юбориш мумкин

preview

Ойнинг охирги куни ҳисоблагич кўрсаткичлари олинадиган ва «O'zsuvta'minot» АЖга (SUVSOZ) юбориладиган сўнгги сана ҳисобланади. Кўрсаткичларни юбориш учун истеъмолчи бир нечта вариантлардан бирини танлаши мумкин. Батафсил –buxgalter.uz шарҳида.


Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига  мувофиқ истеъмолчи таъминот ташкилоти билан тузилган шартнома доирасидаги мажбуриятларини бажариши, жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз вақтида қайд қилиб бориши, жорий ойнинг сўнгги санасигача ҳисоб бўлимига сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини тақдим этиши шарт.

Кўрсаткичларни қуйидагилар воситасида тақдим этиш мумкин:

  • suvsoz.uz даги шахсий кабинет орқали;
  • «Сувсоз» ДУК туман сотув бўлимига телефон орқали;
  • Телеграм-канал орқали – t.me/suvsoz_akt_sverka;
  • электрон почта орқали – [email protected].

Амалиётнинг кўрсатишича, сайт баъзида, айниқса ойнинг сўнгги кунларида ишламай қолиши мумкин. Қўнғироқни амалга ошириш ҳам бироз мушкул бўлади. Кейинги икки вариант мақбул ҳисобланади.

Телеграм-каналга ёки электрон почта орқали маълумотларни юборишда:

1) «Сув сарфи тўғрисидаги маълумотлар» ҳисоботи бланкасини қоғозга чиқариш;

2) шартнома рақами кўрсатилган ҳамда масъул шахсларнинг муҳри ва имзоси қўйдирилган ҳолда уни тўлдириш;

3) сканерлаш ва сканерланган нусхани юбориш лозим.  

Эслатиб ўтамиз: шахсий кабинет орқали счёт ҳолати, қарздорлик ҳақидаги ва бошқа маълумотларни олиш мумкин. Логин – ташкилот СТИРи, паролни эса «O'zsuvta'minot» АЖнинг туман филиалига шахсан келиб олиш мумкин ёки (78) 150-69-66 телефон рақами орқали ахборот марказига мурожаат қилиш лозим.


Совуқ сув учун ҳақ тўлашда яна нималарни билиш лозим

  • Барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлганда охирги 3 ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим .
  • Истеъмолчилар томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, етказиб берувчи ташкилот нотўғри маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган вақт учун истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишга ҳақлидир .
  • Ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда, етказиб берувчи ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқава сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга ошириш ҳуқуқига эга .
  • Юридик шахслардан, лимитдан ортиқча сув истеъмол қилинган ҳолатларда, белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан ҳақ ундирилади .
  • Ҳисоб-китобларнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда ИСХК ташкилотига тақдим этилиши керак. Эътирознома истеъмолчини тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди .


Саида Ж
ОНИЗОҚОВА.

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text167919_suvsoz_sayti_ishlamay_qolganda_kursatkichlarni_qanday_yuborish_mumkin