Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Корхона симли маълумотлар тармоғидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғига кириш ва кабель телевидениеси хизматларини кўрсатади. Тармоқлар “Ўзбектелеком” АЖдан ижарага олинадиган қудуқларда ўтказилади. Симли маълумотлар узатиш тармоқларига мол-мулк солиғи солиниши ёки солинмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
– Маълумотларни узатиш тармоқлари корхона балансига асосий воситалар таркибида узатувчи мосламалар сифатида кирим қилинади, агар ҳисоб сиёсатида белгиланган АВни тан олиш мезонларига мувофиқ келса.
Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти - кўчмас мол-мулк, унга алоқа линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар киради СК 411-м.
Алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари шу жумладан, бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар тармоқлари ҳисобланади 13.01.1992 й. 512-XII-сон .
Алоқа линиялари бўйича солиқ базаси - солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматлари суммасининг 1/12 қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланадиган уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати СК 1 қ, 412-м.
2021 йил учун кўрсатилган объектлар бўйича солиқ ставкаси - 0,4% СК 4 қ, 415-м.
2021 йил учун корхона балансида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган симли маълумотлар узатиш тармоқларининг мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати - 360 млн сўм.
Мол-мулк солиғининг йиллик суммаси:
360 х 0,4% = 1,44 млн сўм.
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10 кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайди СК 6 қ, 417-м.
Ҳар ойлик бўнак тўловлари:
1,44 : 12 = 0,12 млн сўм”.