Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЯММТ: қўшимча келишув қандай рўйхатдан ўтказилади
Агар ходимнинг лавозими ва ставкаси ўзгарса, қандай қилиб қўшимча келишув маълумотлари ЯММТ тизимига киритилади? “ЯММТ” ИДАК дирекцияси тавсия қилади:
- Агар ходимни ўтказишда ҳам лавозими, ҳам ставкаси ўзгарса:
1) зарур ставка билан иш ўрни яратиш;
2) ходимни бир лавозимдан бошқасига қўшимча келишув орқали ўтказиш зарур.
Масалан, ходимни 0,5 ставка билан молиячи лавозимидан 1 ставка билан эксперт лавозимига ўтказиш зарур. Бунинг учун ЯММТда 1 ставка билан эксперт учун иш ўрни яратилади. Қўшимча келишув ёрдамида ходим 0,5 ставка билан молиячи лавозимидан 1 ставка билан эксперт лавозимига ўтказилади.
ЯММТ ИДАКда иш ўринлари яратиш ва қўшимча келишувни расмийлаштириш бўйича скриншотлар билан батафсил йўриқномани ЯММТнинг расмий сайтида my.mehnat.uz ўқинг.
«Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС:
- Бу масалада ҳам тизимни бироз такомиллаштириш мумкин. “Меҳнат шартномалари (қўшимча келишувлар) шартларини ўзгартириш” функцияси худди “Меҳнат шартномаларини тузиш” тамойили бўйича ишлаши мумкин бўларди. Маълумотлар шартномани тузишда киритилади, уларни тугмага босиб ўзгартирган ҳолда, биз қўшимча келишув ва буйруқ рақамига ҳавола бериб дарҳол барча ўзгартиришларни кирита оламиз.
Бу ҳолда катта ва фойдаланиш учун мураккаб бўлган функционал қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш учун кераксиз бўлиб қолади, ўрнига қулай ва амалий техник ечим келади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади