Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклини тўлдиришда бухгалтерни нима кутмоқда
Яна битта янгилик: my.soliq.uz да Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли пайдо бўлди, шакл коди 10104_24. Ва у билан муаммолар юзага келиши мумкин. Buxgalter.uz бу борада шарҳлар олди:
Ҳисоб-китобнинг янги шаклида тўлдириш тартиби ва сатрларнинг ўзи бироз ўзгарди. ДСҚ йўриқномаларида бу ҳақда батафсил ўқинг (ўзбек тилида - бу ерда, рус тилида - бу ерда).
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил I чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати - 2021 йил 15 апрелдан кечиктирмай .
Кўп бухгалтерлар ушбу ҳисоботни тўлдиришга уриниб кўришди ва ҳисобда жиддий хатога дуч келишди. Муаммони солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
- 2021 йил I чорак учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклига ўзгартиришлар киритилди. Энди 1-илова “Умумий даромад” автоматик тарзда шакллантирилади, унга ЭҲФ тизимидан барча сотишлар келиб тушади.
Бунда энг асосий кутилмаган янгилик шундан иборатки, улар бўйича ЭҲФ мавжуд бўлмаган барча даромадларни дастур хато сифатида ҳисоблайди. Шу жумладан - фоизсиз қарзлар бўйича фоизлар, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш, курсдаги фарқдан олинган даромад ва уларга ЭҲФ ёзилмаслиги учун ҚҚС бўйича айланма деб эътироф этилмайдиган ва тушум ҳисобланмайдиган бошқа даромадлар . Хато фақат ЭҲФ ёзилгандан кейин тизимдан кетади.
Ўйлайманки, бу - регуляторнинг (ДСҚ) хатоси, сабаби ушбу даромадлар ҚҚС бўйича айланма деб эътироф этилмайди.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
Саида ЖОНИЗОҚОВА