Бепул берилганда ҚҚС қандай ҳисобланади

29.01.2021
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бепул берилаётган товар (хизмат)лар бозор нархларини аниқлаш:
        харажатларни индексациялаш усулини қўллаш
– юридик шахсга товар (хизмат)лар бепул берилганда ҚҚС;
– жисмоний шахсга товар (хизмат)лар бепул берилганда ҚҚС;
– бепул беришни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши нима;
– ўз эҳтиёжи учун қуйидаги товар (хизмат)лар берилганда ҚҚС:
       бир хил товарлар ва хизматлар
       бир турдаги товарлар ва хизматлар
       ўртача тортилган нархни аниқлаш.

 

Агар сиз ўзингизнинг махсулотингизни, товарларингизни, бошқа мулкларингизни кимгадир бепул берсангиз, шу жумладан бепул фойдаланишга берсангиз ёки бепул хизмат кўрсатсангиз ҚҚСни бозор нархларидан келиб чиқиб ҳисобланг .

Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай ҳолларда ҚҚС ҳисобланмайди, чунки бундай бериш реализация бўйича айланма ҳисобланмайди  .

Бепул берилаётган товар (хизмат)ларнинг бозор нархи қандай аниқланади

ҚҚС базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби алоҳида Низом билан белгиланган .

Товар (хизмат)ларни бозор қийматини аниқлашда қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин:

  • ўзининг прайс-варақларидан;
  • ахборот-нарх агентликлари маълумотларидан;
  • оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлардан;
  • биржа хабарларидан;
  • Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг божхона статистикасидан;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни ўрнатадиган ваколатли органларнинг маълумотларидан.

Агар товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатиб ўтилган органларда турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида уларнинг ўртача қиймати инобатга олинади.

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини юқоридаги манбаалардан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, баҳоловчи ташкилотлар жалб қилинади ёки харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Харажатларни индексациялаш усулининг моҳияти нимада

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқлашда, муайян тармоқнинг саноат маҳсулотларининг ушбу тармоқлардаги статоргани томонидан эълон қилинадиган нарх қимматлашуви...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг