Моддий ишлаб чиқариш харажатларини шакллантириш
Тавсияда:
– моддий харажатлар таркиби:
материалларни харид қилиш;
материалларни харид қилишда ҚҚС;
транспорт-тайёрлов харажатлари;
материалларни чегирма билан харид қилиш;
материалларни текинга олиш;
тара;
материалларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш;
материалларни ҳисобдан чиқаришнинг ҳисобга олиш усуллари ва тизимлари;
инвентарь ва хўжалик жиҳозлари;
қайтариладиган чиқиндилар.
Моддий ишлаб чиқариш харажатлари – Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттириладиган, сотиладиган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири.
Моддий ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулотингиз (ишлар, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китобингиз шунчалик аниқ бўлади.
Уларни батафсил кўриб чиқамиз.
Моддий харажатлар таркиби
Улар таркибига қуйидагиларни киритинг :
Т/р |
Харажатлар номи |
1 |
Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таркибига кирадиган хом ашё ва материаллар |
2 |
Нормал технология жараёнини таъминлаш учун ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлари, инвентарь ва хўжалик буюмлари |
3 |
Монтаж ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва яримтайёр маҳсулотлар |
4 |
Ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматлар |
5 |
Табиий хом ашё (ерни рекультивация қилиш харажатлари, ёғоч, сув ва ҳ. к. учун тўловлар) |
6 |
Технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёнилғи |
7 |
Корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергия |
8 |
Ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг талафоти, яроқсизланиши ва камомади |
9 |
Тара ва қадоқлаш материаллари қиймати |
Моддий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га...