Устав фондига киритилган асосий воситаларни сотиш мумкинми

preview

Таъсисчи МЧЖ устав фондига асосий воситаларни қўшди. МЧЖ уларни сотиши мумкинми? Бундай хўжалик операциялар қандай оқибатларга олиб келади?

Саволга “Норма” эксперти Татьяна Лимарева жавоб берди:

 

– УФга киритилган ускуналар, корхонага тегишли бўлиб, у мазкур объектни сотиш, ҳадя ёки ижарага бериш ҳуқуқига эга.

Бироқ, битим бўйича чекловлар МЧЖ Устави ёки “Масъулияти чeкланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”тўғрисидаги Қонун билан белгиланиши мумкин. Масалан:

  • Битимлар  тузилишидан манфаатдорлиги бўлган жамият кузатув кенгашининг аъзоси, директорлар ёки таъсисчилар  жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз битимлар тузилиши мумкин эмас. Манфаатдор шахслар - эрлари (хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ;
  • Йирик битим тўғрисидаги қарорни жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши (жамият мулкининг қиймати 25%дан ошадигани)  қабул қилади.

Таъсисчи томонидан қўйилма сифатидаги асосий воситанинг сотилиши устав фонди камайишига олиб келмайди. Уни чиқариб ташлаш  бўйича бухгалтерия ёзувлари устав фондига ёки таъсисчиларнинг улушига таъсир қилмайди:  

Дт9210Кт0130ускунанинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дт0230Кт9210 – жамланган эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилди;

Дт8510Кт9210 – қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси ҳисобдан чиқарилди (8510-счёт сальдоси);

Дт4010Кт9210 – харидорнинг олди-сотди шартномаси суммасига дебиторлик қарзи акс эттирилди;

Дт9210 Кт9310чиқиб кетишидан олинган фойда акс эттирилди;

Дт9430Кт9210 – чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди (масалан, агар ускуна жамланган қайта баҳолаш сальдосини айирган ҳолда қолдиқ баланс қийматидан паст қийматда реализация қилинса).

Солиқ  оқибатлари


ҚҚС

ҚҚС бўйича солиқ базаси асосий восита объектларини сотиш қийматидан келиб чиқиб, белгиланади.  . Бунда битимнинг нархи бозор қийматидан паст  бўлмаслиги керак, акс ҳолда солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши мумкин. 


Фойда солиғи

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинган фойда фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинган жами даромадга қўшилади.  Чегирилган чиқимлар, башарти, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда солиқ базасидан чегирилади. 


Айланмадан олинадиган солиқ

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинган фойда жами даромадга қўшилади  ва унга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича айланма солиқ солинади  .


Мол-мулк солиғи

Агарда Сиз ускуна эмас, балки мол-мулк солиғи солинадиган кўчмас мулк сотаётган бўлсангиз, шуни ҳисобга олингки, у чиқиб кетиш ойининг охирги санасида балансда бўлмайди. Шунинг учун,  солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ кийматини қайта ҳисоблаб чиқинг ҳамда ДСИга мол-мулк солиғининг аниқлаштирилган маълумотини тақдим этинг 


Ер солиғи

Кўчмас мулк тасарруфдан чиқиб кетаётганда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи ҳам у билан бирга ўтади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади  Бундай вазиятда бир ой муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этинг. 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text171491_ustav_fondiga_avval_qushilgan_asosiy_vositalarni_sotish_mumkinmi