Асосий воситалар таркибида операцион харажатларни оширмасдан, нимани капитализациялаш мумкин

preview

Корхона ўзини модернизация қилишга инвестиция қилаётган маблағлар капитализация харажатлари ёки капитал қўйилмалар деб аталади. Асосий воситаларни реконструкция, модернизация қилиш орқали корхона буни зарарни орттирувчи харажат сифатида таснифламайди, активларнинг бошланғич нархига қўшади. Кейинчалик асосий воситаларга ўтказиладиган мазкур қўйилмалар узоқ муддатли активлар нархини, улардан фойдаланишда келгуси иқтисодий фойда олиш шарти билан оширади.   

Бироқ бошқарув персоналида, корхона мулкдорлари ва бухгалтерларда бундай харажатларни ҳисоб-китобда қандай акс эттириш масаласида келишмовчилик юзага келади. Бу борада ProfiTraining бизнес-тренери, «MagnumRetail» МЧЖ ЯТ бош бухгалтери  Юлия ПАКИДЫШЕВА (ACCA DipIFR, CAP)  buxgalter.uz ўз фикри билан ўртоқлашди:


– Мазкур ҳаражатлар нафақат бухгалтерлик ҳисоб-китоби билан боғлиқ -  улар корхонанинг баланс ҳисобида ўз аксини топади, балки солиқ оқибатлари билан боғлиқ. Капитализация қилиниши мумкин бўлган харажатларни нотўғри кўрсатиш оқибатида фойда солиғи ҳисоб-китоби “кўтарилади”.

5-сонли БҲМСга мувофиқ “Асосий воситалар”ни асосий воситалар таркибида  капитализация қилиш ва компаниянинг операцион харажатларини оширмаслик мумкинлигини кўриб чиқамиз.


1. Эскирган ускунани модернизация қилиш.
У асосий воситани  замонавий, технологик жиҳатдан фойдали унсурга айлантиради. 

Мисол тариқасида, корхона раҳбари ЁММ учун харажатларини қисқартириш учун автопаркни газ ёқилғисига ўтказишга қарор қилди. Мазкур ишлар транспорт воситаларини модернизация қилиш сифатида баҳоланади. 5-сонли БҲМС модернизация қилишни “асосий воситаларнинг технологик ёки хизмат мақсадининг ўзгариши, юкламанинг ошиши ва сифатни янада яхшилаш туфайли юзага келган ишлар” этиб белгилайди.

Модернизация қилишга сарфланган харажатларга: газ ускунаси қиймати, уни мутахассис томонидан ўрнатиш, сертификациялаш киритилади. Ушбу харажатлар автомобил қийматига қўшилади.  

Мисол учун
Автомобилни модернизация қилиш

 

Автомобилнинг бошланғич  нархи – 35 млн.сўм. сотиб олиш ва ускунани ўрнатиш – 8 млн.сўм, ЙҲХБ органларида қайта рўйхатдан ўтказиш – 500 минг сўм, модернизация қилиш билан боғлиқ тасдиқланган бошқа қўшимча харажатлар – 1,5 млн. сўм

Барча харажатлар жамланмагунча  ва тасдиқланмагунча, улар  “Бошқа капитал қўйилмалар” 0890  ҳисобига жамланади. Модернизация қилишга сарфланган харажатларни жамлаш учун ҳисобларнинг иш режасига таҳлилий ҳисобларни киритишни тавсия қиламиз.

Барча модернизация қилиш ишлари якунлангандан сўнг, эксплуатацияга топшириш далолатномасини тузинг. 0890.1 ҳисоби  “Транспорт воситалари” 0160 ҳисобига “ёпилади”. Автомобилнинг тикланган “янги” қиймати – 45,0 млн.сўм.

Хўжалик операцияларининг номи

Ҳисоб-китоб дебети

Кредит счета

Сумма (в млн сум.)

Модернизация қилинаётган автомобиль эксплуатациядан чиқарилмоқда

0890.1

0160

35 000

Ускунани сотиб олиш ва ўрнатиш

0890.1

6010

8 000

Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш

0890.1

6990

500

Қўшимча харажатлар

0890.1

6990

1 500

Эксплуатацияга топшириш далолатномаси бўйича капитализация ҳисобида жамғарилган маблағлар асосий воситалар ҳисобига ўтказилади

0160

Мазкур ҳолат фақатгина асосий воситани модернизация қилишда юзага келадиган молиявий масалалар, бухгалтерия ёзувларига урғу беради. У автомобилни газ ускунасига ўтказиш бўйича норматив тавсиялар бермайди.

Бухгалтерлик ёзувларига қараб, модернизация қилишда харажатлар ҳисобидан фойдаланилмаганлигини кўрамиз. Яъни, мазкур харажатлар фойданинг камайишига олиб келмайди ва мулкдорга дивидендлар тақсимланишига таъсир кўрсатмайди. Харажатлар асосий восита қиймати таркибида капитализация қилинади. Бунда активнинг бошланғич қиймати  ошади ва “тикланган”, деб аталади. Модернизация активнинг фойдали хизмат муддати ва асосий воситанинг амортизация харажатларини қайта кўриб чиқишга олиб келади.


2.
Асосий воситани реконструкция қилиш.  5-сонли БҲМСга мувофиқ реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситаларни қайта қуриш киради. АВнинг 20.01.2004 й.даги 1299-сонли  5-сонли БҲМС, 21-23-бандлари

 Асосий восита реконструкцияси фақатгина корхонанинг реконструкция бўйича режаси, лойиҳаси, сметаси мавжуд бўлган тақдирда кўриб чиқилади. Одатда, у объектнинг  асосий конструкциясига тааллуқли. Асосий воситанинг реконструкцияси пудратчи ва хўжалик усулида амалга оширилиши мумкин.

Масалан
Бинони реконструкция қилиш

 

Корхонада  фойдаланилмаётган омбор мавжуд бўлиб, уни қайтадан қуриш ёки офис сифатида ижарага бериш мумкин. Бироқ компания  бунинг учун ичимлик суви, оқава сув қувурлари ўтказиши, электр тармоғини кенгайтириши ёки янгитдан ўтказиши, зинапоялар ўрнатиши, бинони «openair»га айлантириши ёки аксинча, ёпиши лозим. Буларнинг барчасига лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда объектни реконструкция қилиш сифатида қаралади.

Агарда корхона омборга янги пол ётқизса, электр қозонлар, ойна ромлари ўрнатса – бунга омборни таъмирлаш сифатида қаралади. Омбор шароити яхшилангани билан унинг капитал қурилишига ўзгартириш киритилмади. Харажатлар капиталлаштирилмайди.

Шуни ҳисобга олингки, модернизация ва реконструкция  даврида улар бутунлай тўхтатилгандагина асосий восита бўйича амортизацияни ҳисоблаш тўхтатилади  . Агар реконструкция пайтида бино ишлаб турса ва иқтисодий манфаат келтиришда давом этса, амортизация ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисобланади.

Асосий воситаларни фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилишга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни тўлиқ тўхтатиш шарти билан объектни қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.

Реконструкциядан сўнг асосий воситадан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини, агар шундай узайиш ҳолати рўй берган бўлса, узайтириш мумкин. Шунинг учун, агар автомобиль мисолида объект 17 календарь куни модернизацияда бўлган бўлса, ойнинг 14 кунида эксплуатация қилинган бўлса, амортизация тўлиқ бир ойга амортизацияни ҳисоблашнинг изчил усули орқали ҳисобланади.

Асосий восита амортизацияси ҳисобланиши фойдали тарзда фойдаланиш муддати давомида тўхтатилмайди.

 Кўриб чиқилаётган мисолда автомобиль бир ойдан буён эксплуатация қилинмоқда, шу сабаб амортизация бир ойга ҳисобланади.

Корхона, шунингдек, бутун бинодан фойдаланишига қарамасдан алоҳида қаватни реконструкция қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бинонинг бошланғич  қиймати аввалгидек амортизация қилинади, реконструкция харажатлари эса  реконструкция якунлангунга қадар капитализация қилинади.

Амалиётда бухгалтерга модернизациялаш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ асосий воситалардаги ўзгаришларни  мустақил равишда фарқлаш ва таснифлаш мураккаблик келтириб чиқаради. Эътиборни ҳужжат қандай тузилганлигига  қаратиш лозим. Фаолият турларини шартномада, сметада акс эттириш лозим. Энг муҳими лойиҳа ва техник ҳужжатлари, янги ускунадан фойдаланиш йўриқномаси, асосий воситанинг паспорти ҳисобланади.


Солиқ ҳисоби

Фойда солиғи

Қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди.  .


ҚҚС

Солиқ тўловчи томонидан асосий воситалар ёки келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) сотиб олинганда сотувчи томонидан солиқ тўловчига тақдим этилган солиқ суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади. .


МҲХС
бўйича

Асосий воситалар билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш тартиби IAS 16 МҲХС билан тартибга солинади. IAS 16 нинг БҲСМ №51дан фарқли равишда асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилишда капитализация қилинадиган харажатларни квалификация қилишнинг аниқ мезонлари йўқ. МҲХС тизимида реконструкция тушунчасининг (термин, маъно) ўзи мавжуд эмас. Корхона ўзининг асосий воситаларга тааллуқли барча харажатларини шундай харажатлар юзага келганига қараб тан олиш тамойилига таянган ҳолда баҳолаши шарт.

Охирги қайд этилганлари асосий воситалар объектлар сотиб олиниши ёки қурилиши муносабати билан дастлаб сарфланган, шунингдек, қўшимча қуриш, қисман тўлдириш ёки мазкур объектга хизмат кўрсатиш натижасида сарфланган харажатларни ўз ичига олади. IAS 16 10-қ.

Шунинг учун, ҳар бир ҳолатдаги капиталазиция мезонларини бажариш тўғрисидаги қарор компания  бошқарув персоналининг профессионал фикрлаши йўналишига тааллуқли ва техник мутахассислардан олинган ахборотга таяниши лозим. Менинг фикримча, МҲХС бўйича ҳисоботларни шакллантириш мақсадлари учун корхона БҲСМ №5да белгиланган капитализацияга сарфланадиган харажатлар ёндашувини қўллаши мумкин. Мазкур жараённи корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиб қўйиш лозим.

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text171564_asosiy_vositalar_tarkibida_operacion_harajatlarni_oshirmasdan_nimani_kapitalizaciyalash_mumkin