Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Агар МХИК нотўғри кўрсатилган бўлса, нима қилиш керак
1 августдан бошлаб фақат 17 белгили МХИКдан фойдаланилмоқда. Бухгалтерларда, ЭҲА операторларида ва электрон ҳужжат айланиши жараёнининг бошқа иштирокчиларида шу муносабат билан хатолар юзага келиши мумкин. Уларни қандай тузатишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди:
1-вазият. Бухгалтер Товарлар ва хизматлар ягона классификатори сайтида фирма реализация қиладиган товарлар рўйхатини шакллантирди. Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда товар гуруҳи ва номи tasnif.soliq.uz да кўрсатилганидан фарқ қилишини пайқаб қолди. Бунда tasnif.soliq.uz да ва оператор сайтида айни бир МХИК кўрсатилади.
- Хатони тузатиш учун tasnif.soliq.uz да кўрсатилган чат ёки телефон рақамлари ёрдамида ўзингизнинг электрон ҳужжат айланиши операторингизга ва “Янги технологиялар” ИАМга мурожаат қилинг.
Товар ёки гуруҳ номи tasnif.soliq.uz да қабул қилинганига мувофиқ келтирилади. Ушбу номлар нафақат ушбу ЭҲА оператори ресурсида расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактураларда, балки зарур бўлганда, бошқа электрон ҳужжатларда ҳам акс эттирилиши керак. Хусусан, электрон шартномаларда ва онлайн-НКМда (виртуал кассаларда).
2-вазият. Бухгалтер ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда кераклиси ўрнига бошқа товарнинг МХИКни кўрсатди. Нима қилиш керак?
- У тўғри МХИК билан тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этиши зарур.
3-вазият. Товарларни онлайн-НКТга киритишда МХИКни танлашда хатога йўл қўйилган. Ноаниқлик харидорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларда бериладиган чекларда аниқланди. Хато қандай тузатилади?
- МХИКни онлайн-НКМда дастурланган товарларнинг номенклатурасида тузатиш даркор. Улар tasnif.soliq.uz сайтида келтирилган амалдаги 17 белгили МХИКга мувофиқ келиши керак. Бунинг учун, эҳтимол, сизнинг онлайн-НКМни (виртуал кассангизни) дастурий таъминотнинг анча замонавий версияси билан янгилашга тўғри келади. Ёрдам юзасидан ТХКМга мурожаат қилинг.
Урилган чекларга келсак, уларда хатони солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси ёрдамида тузатиш мумкин. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.
4-вазият. Товарлар ва хизматларнинг ягона классификатори tasnif.soliq.uz сайтида сизнинг компаниянгиз шуғулланадиган товарлар (хизматлар) гуруҳи номини акс эттирадиган МХИК мавжуд эмас.
- Бу ҳолда tasnif.soliq.uz сайти чатида мутахассисга ёки 1198 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Агар сизнинг янги МХИКни киритиш бўйича таклифингиз қабул қилинса, сизга керакли бўлган МХИК 24 соат ичида пайдо бўлади. Акс ҳолда сизга мавжудларидан энг тўғри келадиган МХИКни танлашга ёрдам беришади.
ЭҲФ қачон, қандай шаклда ва қандай муддатларда тақдим этилади;
Электрон ишончнома қандай расмийлаштирилади ва электрон шартнома қандай рўйхатдан ўтказилади.
Суҳбатни Олег ГАЕВОЙ олиб борди