0700 – Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
61. Қурилаётган (таъмирланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг (шунингдек лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – маҳаллий»;
0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий».
62. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter