1010 «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи

1010 «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади:

а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар ҳисобланадиган хом ашё ва асосий материаллар;

б) маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, техник мақсадлар ва ишлаб чиқариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар;

в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқалар;

г) ем-хашак ва тўшамалар. Ташкилотда ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида ҳақиқий таннархига тузатиш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.

1010-ҳисобварақ бўйича боғланиш:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Хом ашё ва материаллар сифатида ҳисобга олинадиган қайта ишлаш маҳсулотларининг кейинчалик хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун омборга келиб тушиши

1010

1070

Қайта ишланмаган хом ашё ва материалларни (давал хом ашёсини) қайта ишловчидан қайтарилиши

1010

1070

Транспорт-тайёрлов харажатларининг хом ашё ва материаллар таннархига киритилиши

1010

1510

Хом ашё ва материалларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши (1500- ҳисобварақ қўлланилганда)

1010

1510

Ўзида ишлаб чиқарилган хом ашё ва материалларнинг кирим қилиниши

1010

2310

Яроқсиз маҳсулот тўғирланиб, якуний яроқсиз маҳсулот ҳисобдан чиқарилгандан кейин қолган хом ашё ва материаллар кирим қилинди (ишлатиш мумкин бўлган баҳода)

1010

2610

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжларига олдин ҳисобдан чиқарилган хом ашё ва материаллар қайтарилди

1010

2710

Олдин товар сифатида кирим қилинган моддий қимматликларнинг хом ашё ва материаллар таркибига киритилиши ёки товарларнинг шахсий эҳтиёжлар учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар сифатида кирим қилиниши

1010

29102990

Ҳисобдор шахсларнинг хом ашё ва материалларни харид қилиши билан боғлиқ харажатларининг акс эттирилиши

1010

42204290

Таъсисчилардан уларнинг улуши сифатида келиб тушган хом ашё ва материаллар

1010

4610

Олдин билдирилган даъво бўйича тўлови инкор этилган сумманинг ҳисобдан чиқарилиши

1010

4860

Мол етказиб берувчилардан хом ашё ва материаллар олинди

1010

60107010

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан хом ашё ва материалларнинг келиб тушиши

1010

61106120,  71107120

Хом ашё ва материалларни тайёрлаш ва харид қилиш билан боғлиқ операциялар бўйича иш ҳақи ва ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди (1500-ҳисобварақ қўлланилмаганда)

1010

6710, 6520

Хом ашё ва материалларни етказиб беришдаги арифметик хатолар (ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилганидан камроқ етказилиши) туфайли олинган даъволар бўйича қарздорлик

1010

6960

Турли корхоналар ва шахслардан хом ашё ва материаллар сотиб олинди (узоқ муддатли қарздорлик)

1010

7920

Хом ашё ва материалларнинг текинга олиниши

1010

8530

Ҳисобот даври охирида қилинган инвентаризация якунлари бўйича хом ашё ва материаллар қолдиқларига тузатиш киритилди (даврий ҳисобга олишда):

 

 

захираларнинг кўпайиши

1010

9150

захираларнинг камайиши

9150

1010

Фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар) натижасида хом ашё ва материалларнинг кирим қилиниши

1010

9710

Четга давал хом ашёси сифатида қайта ишлаш учун берилган хом ашё ва материаллар

1070

1010

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларга хом ашё ва материалларнинг чиқарилиши

201023102510, 2710

1010

Яроқсиз маҳсулотни тузатишга сарфланган хом ашё ва материаллар

2610

1010

Келгуси давр харажатларида ҳисобга олинадиган ишларни амалга оширишга хом ашё ва материалларнинг берилиши

3190

1010

Айбдор шахслардан хом ашё ва материалларнинг камомади учун ундирилиши лозим бўлган суммалар

4730

1010

Хом ашё ва материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган нуқсонлар, камомад, нархдаги номувофиқликлар, арифметик хатолар бўйича етказиб берувчига билдирилган даъволар

4860

1010

Инвентаризация натижасида хом ашё ва материалларнинг камомади аниқланди

5910

1010

Четга чиқиб кетган хом ашё ва материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш

9220

1010

Хом ашё ва материалларнинг маъмурий эҳтиёжларга берилиши

9420

1010

Табиий офат натижасида йўқотилган хом ашё ва материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши

9720

1010


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг