II бўлим. 5-§. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар 2000

117. Корхонанинг асосий фаолият турини ташкил этган маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаришга оид харажатлар ҳақидаги ахборот 2010»-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида умумлаштирилади.

118. Корхона харажатлари, сарф қилинган муддатидан қатъи назар – бу олдиндан тўловлар (ижара ҳақи, абонент тўлови ва ҳ.к.) ёки кейинги тўловлар (ҳисобдор шахсларга берилган суммадан ортиқча харажатларни тўлаш ва ҳ. к.) бўладими, қайси даврга тегишли бўлса, ўша даврдаги маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади.

119. 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ билвосита харажатлар ва брак маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш билан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг