Маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган асосий воситани ҳисобга олиш тартиби
Тавсияда:
– маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинган АВ ларнинг бошланғич қийматини аниқлаш;
– АВ ларни сотиб олишда ҚҚС ҳисоби.
Мол-мулкни сотиб олишда бухгалтерияга камида қуйидагилар тақдим қилиниши лозим:
- олди-сотди шартномаси (контракт);
- ҳисобварақ-фактура.
Асосий воситани сотиб олишда бошланғич қийматни қандай аниқлаш керак
Тўлов эвазига сотиб олинган мол-мулкни, АВ лар мезонларига мувофиқ бўлган тақдирда ҳисобда бошланғич қиймати бўйича акс эттиринг