2800 – Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

136. Тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборот қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштирилади:

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»;

2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»;

2830-«Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар».

137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича ҳақиқий харажатлар харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлардан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида қолади.

138. 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари деҳқончилик, чорвачилик ва хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз қилинган таннархи бўйича ҳисобга оладилар. Йил охирида аниқланган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий ва прогноз қилинган таннархи ўртасидаги фарқ маҳсулотлар ҳисобварағига ҳисобот йили охиридаги маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли улушда ўтказилади. Ушбу ҳисобварақда реализация қилиш учун мўлжалланган қурилиш объектлари таннархи ҳам ҳисобга олинади.

Реализация қилиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, ш.ж. қисман ташкилотнинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Харидорларга (буюртмачиларга) юклаб жўнатилган, улар бўйича ушбу харидорларга (буюртмачиларга) ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган тайёр маҳсулотлар 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитидан реализация қилиш тартибида 9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Тайёр маҳсулотларни 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олишда аналитик ҳисобда уни ҳисоб нархлари (режадаги таннарх, сотиш нархлари ва б.) бўйича буюмларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг уларнинг ҳисоб нархлари бўйича қийматидан фарқини ажратиб кўрсатган ҳолда акс эттиришга йўл қўйилади. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотларнинг бир турдаги гуруҳлари бўйича ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг аниқланаётган ҳисоб нархидан фарқланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.

Тайёр маҳсулотларни 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг аналитик ҳисобда қабул қилинган нархлар бўйича қийматдан фарқланиш суммаси ҳисобот даври бошидаги тайёр маҳсулотлар қолдиғига фарқлар ва ҳисобот ойи давомида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг ушбу маҳсулотларнинг ҳисоб нархлари бўйича қийматига нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган фоиз бўйича аниқланади. Реализация қилинган маҳсулотга тегишли бўлган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб нархларидаги қийматидан фарқи суммаси ортиқча сарф ёки тежам бўлишига қараб 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитида ва тегишли ҳисобварақларнинг дебетида қўшимча ёзув билан акс эттирилади. 

139. 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида кўргазма, ярмарка, реклама ва намойиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Бунда 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебети ва 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Тайёр маҳсулотлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазма, ярмарка ва бошқаларга қўйилган тайёр маҳсулотлар сотилса, у ҳолда 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидаги ёзувлар каби бухгалтерия ёзувлари қайд этилади.

140. 2830-«Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида воситачилик шартномалари бўйича юклаб жўнатилган тайёр маҳсулотлар акс эттирилади.

Бошқа ташкилотларга воситачилик шартлари асосида реализация қилиш учун берилган тайёр маҳсулотлар 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидан 2830-«Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Воситачилик шартлари асосида берилган тайёр маҳсулотлар реализация қилинганда 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағидаги ёзувлар каби бухгалтерия ёзувлари қайд этилади.

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар», 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар», 2830-«Воситачилик шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварақлари бўйича аналитик ҳисоб жавобгар шахслар, тайёр маҳсулотларнинг турлари (навлари, туркумлари, ғарамлари) ҳамда сақлаш жойлари бўйича юритилади.

141. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2800) боғланиши: 

 

Хўжалик операцияси мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Асосий ва ёрдамчи цехлардан, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши

2810

201023102710

Ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш усулида тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши

2810

2110

Тайёр маҳсулотларнинг кўргазмадан омборга кирим қилиниши

2810

2820

Тайёр маҳсулотларни қайта баҳолаш:

а) қийматининг оширилиши;

б) қийматининг камайтирилиши

2810

3190

6230

2810

Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча тайёр маҳсулотлар

2810

9390

Ички эҳтиёжлар учун тайёр маҳсулотларнинг ишлатилиши, тайёр маҳсулотларнинг цехларга қайта ишлаш ва бошқа мақсадлар учун қайтарилиши

2010231025102710

94109430

2810

Омбордаги тайёр маҳсулотларнинг ундаги бракни тузатиш учун топширилиши

2610

2810

Инвентаризация натижасида аниқланган камомадлар, агар айбдор шахслар топилмаган бўлса

5910

2810

Тайёр маҳсулотларнинг келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган харажатлар учун ишлатилиши

3190

2810

Тайёр маҳсулотларнинг кўргазмага берилиши

2820

2810

Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархининг ҳисобдан чиқарилиши

9110

28102830

Тайёр маҳсулотларнинг молиявий инвестициялар (ш.ж. қимматли қоғозлар) ҳисобига берилиши

06005800

9110

9010

2810

Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахснинг айби билан юзага келган камомадларнинг аниқланиши

4730

2810

Тайёр маҳсулотларнинг алоҳида бўлинмалардан келиб тушиши

2810

6110

Тайёр маҳсулотларнинг алоҳида бўлинмаларга берилиши

4110

28102830

Тайёр маҳсулотларнинг текинга берилиши

9430

2810


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг