Агар сизда назорат харидини ўтказишган бўлса, нима қилиш керак

preview

Агар сизнинг харидорингиз онлайн НКМ ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши қайд этилган назорат хариди иштирокчиси бўлса, нима қилиш керак? Buxgalter.uz сайтининг илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШEВА саволга жавоб берди:

 

 - Назорат хариди - бу назорат-касса техникаси ва тўлов терминалларини қўллаш қоидаларининг бузилишини аниқлашга қаратилган, сайёр солиқ текшируви кўринишидир. Унинг қоидалари Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида  Низом билан белгиланади.

Харид ҳисоб -китоблари якунлангандан сўнг, текширувчи текширув тугаганлиги тўғрисида эълон қилиши ва тасдиқланган шакл бўйича баённома тузиши шарт.   Баённома текширувчи – солиқ органи вакили, харидор ва текширилаётган солиқ тўловчи томонидан имзоланади.

Амалиётда назорат хариди ўтказилган хўжалик юритувчи субъект вакиллари кўпинча баённомани имзолашдан ва уларнинг нусхасини қабул қилишдан бош тортадилар. Бу ҳатти - ҳаракатлар нотўғри.

Сиз ҳужжатнинг қонуний кучига бундай тарзда таъсир қила олмайсиз. Текширувчи  сизни ҳужжатни имзолашни рад этганлигингизни қайд этиб қўяди. Баённома асосида - ҳатто сизнинг имзоингиз бўлмаса ҳам   аниқланган қоидабузарликлар учун сизга нисбатан жарима санкцияси қўлланилади.

Рад этиш билан сиз ўзингизни ҳужжатда ҳамма нарса тўғрилигини текшириш имкониятидан маҳрум қиласиз. Шунда баённомани тайёрлашда ноаниқликлар бўлганини исботлаш анча қийин бўлади.

Эътибор беринг, СК  221-моддаси бўйича НКМ ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун  қоидабузарлик турига қараб 5 млн. дан 20 млн. сўмгача жарималар назарда тутилган. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)га олиб келувчи НМК фискал хотирасига хизмат кўрсатиш дастурига ноқонуний ўзгартиш киритганлик учун жарима  - СК 221-моддасига мувофиқ яширилган солиқ базасининг 20% ни ташкил этади. 

Бундан ташқари, қоида тариқасида, солиқ тўловчининг масъул шахслари МЖТК 164-моддаси ва ЖК 189-моддаси бўйича шахсий жавобгарликка тортилади. Жавобгарлик етказилган зарар миқдорига боғлиқ - жиноий жавобгарлик 500 БҲМ ва ундан ортиқ зарар бўлган тақдирда юзага келади.

 

Баённомани имзолашда қуйидагиларга эътибор беринг: 

1. Баённомада назорат хариди доирасида сотиб олинган товарларнинг номи, уларнинг миқдори ва нархи аниқ қайд этилиши шарт. Текширувчига маълумотларингиз ҳужжатларингизда имкон қадар аниқроқ кўрсатилишида кўмаклашинг. Бу сизга амалда 1 кг ҳажмдаги  музқаймоқ қадоғи  эмас, 0,5 кг сотилганини исботлашингиз учун ва бошқа вазиятларнинг олдини олишингизга имкон беради. 

2. Баённоманинг тасдиқланган шакли нақд пулда ўзаро ҳисоб -китоб қилиш учун мўлжалланган. Харидор томонидан сотувчига ўтказилган банкнотларнинг серия ва рақамини қайта ёзиш даражасигача ҳисобга олинган. Ҳисобни банк картаси ёрдамида амалга ошириш мумкинлиги қонун чиқарувчилар эътиборидан четда қолган. Аммо бу банк картаси билан тўлашда ҳеч нарсани кўрсатиш шарт эмас, деганни англатмайди. Сизнинг манфаатингиз учун, банкнотларнинг серияси ва рақамини кўрсатишга мўлжалланган қаторга ҳисоб-китоб амалга оширилган пластик карта рақамини ёзиш сиз учун зарур. Тўлов миқдорини рақамлар ва сўзлар билан кўрсатинг. 

3. Аниқланган қонунбузарликларни тавсифлашда диққатли бўлинг. Қонунчиликда назарда тутилган жумлаларни  қўллаш мақсадга мувофиқ, лекин бу бузилиш ҳолати нималарда акс этганлигини тушунтириб бериш лозим.  Масалан: “ Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 6 -б. бузилиши. Тўлов терминали ёрдамида ҳисоб -китоб қилишда онлайн-НКМ чеки берилмаган.) 

СК 221-м. ва СК 223-м.  мувофиқ қонун бузилиши турлари.

 1) Назорат-касса техникаси ва (ёки) тўлов терминалларидан фойдаланмасдан савдо қилиш ва (ёки) хизматлар кўрсатиш, агар улардан фойдаланиш мажбурий бўлса. Харидорга тақдим этиш мажбурий ҳисобланган квитанция, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш. 

Маълумот учун:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ онлайн назорат-касса ва виртуал касса машиналаридан фойдаланиш мажбурийдир.

Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

• сиз 09.06.2019 й. 5813-сонли ПФ иловаси билан тасдиқланган, онлайн НКМга ўтиш жадвалига мувофиқ мазкур техникадан фойдаланишга ўтмаган бўлсангиз; 

• агар сиз 5813-сонли ПФга мувофиқ, онлайн-НКМга ўтиш учун белгиланган жадвалга риоя этмасликка рухсат берилган ҳудудда ишлаётган бўлсангиз (онлайн-НКМда ишлаш учун зарур бўлган сифатли Интернет бўлмаган ҳудудлар); 

• агар савдо вендинг автомати орқали олиб борилаётган бўлса,   . 

01.11.2019 й.  578-сон ЎРҚ  36-м.га мувофиқ товарлар ва хизматларнинг чакана савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар тўловларнинг банк карталари ёрдамида қабул қилинишини таъминлаши шарт; 

2) тўловларни тўлов терминаллари орқали қабул қилишдан бош тортиш;

3) солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган НКМ дан фойдаланган ёки квитанциялар, талонлар, чеклар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда савдо қилиш ва (ёки) хизматлар кўрсатиш;

 4) солиқ тўловчи томонидан бошқа шахслар номига расмийлаштирилган тўлов терминалларидан фойдаланиш;

 5) техник талабларга жавоб бермайдиган ёки электрон хизмат кўрсатиш дастурини бузган ҳолда НКМдан фойдаланиш;

 6) НКМ фискал хотирасига хизмат кўрсатиш дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлаган

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text172708_agar_sizda_nazorat_haridini_utkazishgan_bulsa_nima_qilish_kerak