Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нима учун ДСҚ таъсисчининг “таржимаи ҳоли” билан қизиқмоқда
Агар сизнинг раҳбарингиз ёки таъсисчингиз (иштирокчингиз) илгари банкрот деб топилган ташкилот раҳбариятига алоқаси бўлса ёки солиқлардан қасддан бўйин товлаш учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган бўлса, солиқ органи сизнинг корхонангизни юқори хавф тоифасига киритиши ва ҚҚСни ҳисобга олишга бўлган ҳуқуқни рад этиши мумкин. ДСҚ нима учун бундайлигини тушунтирди.
Гап солиқларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида сунъий солиқ қарздорлигини яратиш бўйича “схемалар” тўғрисида бормоқда. Қоидага кўра, уларни хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсисчилари ва раҳбарлари яратишади.
ДСҚ маълумотларига кўра, сўнгги 3 йилда корхоналарнинг 4 минг нафар таъсисчилари ва раҳбарлари айнан солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида тахминан 3,5 мингта хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишган. Натижада бюджет олдидаги умидсиз солиқ қарздорлиги 6,7 трлн сўмни ташкил этди. Ва бундай раҳбар - фирибгар худди шу мақсадда янги фирмаларни очишни давом эттирмаслигига кафолат йўқ.
Агар бундай тайинловнинг олдини олишнинг имкони бўлмаса, ҳеч бўлмаганда тайинлов пайтида ушбу раҳбарда ва у илгари раҳбарлик қилган ташкилотда солиқ қарздорлиги ҳисобда бўлмаслиги зарур. Сизнинг корхонангиздан ишончсизлик юзасидан барча шубҳалар батамом олиб ташланиши учун эса, таъсисчилар ёки раҳбарлар энди ҳалол ишлаётганликларини исботлашга тўғри келади. Буни фақат сизга нисбатан солиқларни тўламаслик билан боғлиқ талабномалар мавжуд эмаслиги билан тасдиқлаш мумкин, шубҳасиз, бунга вақт талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз: ҚҚС тўловчиларини ҳисобга олиш тизимига талабгорларнинг риск-таҳлилини баҳолаш жорий қилинмоқда. Агар солиқ тўловчига юқори хавфдан далолат берувчи 13 та мезондан ҳеч бўлмаганда бирини қўллаш мумкин бўлса, ҳисобга олишда рад этилади, илгари берилган гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилади. Тадбиркорлик субъектлари ҚҚС тўловчиси кодисиз солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади